Қумқўрғон туманида ИББ ташаббуси билан «Зўравонликка қарши 16 кун» акция доирасида тадбир ўтказилди.
Тадбирда туман ИИБ ҲПБ хотин - қизлар масалалри бўйича катта инспектори Илмира Палвонова, туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи ўринбосарлари Ч.Қултаев, С.Валиева ҳамда иштирок этиб, Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 2 сентябрь кунидаги «Хотин қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни билан таништирди.
Тадбир давомида зўравонлик, тазйиқ ва зўравонлик жабрланувчиси ҳамда ҳимоя ордери тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга давлат ҳимоясини берувчи ҳужжат тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.
Шунингдек, иштирокчиларига мавзуга доир буклетлар тарқатилди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024