Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
"АЁЛЛАР ДАФТАРИ"-ЯНГИ ИМКОНЯТЛАР БОШЛАНИШИ

Ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга маънавий ва моддий кўмак беришга қаратилган “Аёллар дафтари”аксарият аёллар учун ярги имкониятлар эшигини очмоқда.

"Янги авлод"МФЙ да яшовчи Нодира Муртазаева 4 нафар фарзанднинг онаси. "Аёллар дафтари" туфайли бугун оддий уй бекасидан ўзини-ўзи банд қилган , севимли машғулотига эга, тадбиркор аёлга айланди.

Маҳалла раиси Жаҳонгир Жўраев ушбу хонадоннинг оилавий шароитини ўрганиб, иссиқхона қуриб, қўшимча даромадга эга бўлишлари учун кредит маблағларини олишда амалий ёрдам берди.

З0 миллион кредит маблағлари эвазига 4 сотихли иссиқхона қурилди. Ушбу иссиқхонага 150 туп булғор қалампирининг "Беш юлдуз" нави экилди. Бугун Нодира Муртазаева етиштирган булғор қалампири мўл ҳосилга кирган.

Меҳнатдан қочмайдиган, шижоати баланд Нодира учун "Аёллар дафтари" янги имкониятлар эшигини очди.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси