Хабарингиз бор, юртимизда “Бағрикенглик ҳафталиги” доирасида “Ўзбекистон – бағрикенг диёр” эзгу ғояси остида турли тадбирлар ўтказилмоқда.
Қумқўрғонтумани 3-сон умумтълим мактабида ташкил этилган тадбирда турли миллат вакилларининг урф-одатлари, анъаналарини акс эттирувчи кўргазмалар намойиши бўлиб ўтди.
Тадбир давомида “Китоблар бизни бирлаштиради” номли китоблар кўргазмаси ҳамда ёш мусаввирлар томонидан “Миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик” мавзусига доир расмлар кўргазмаси ҳам бўлиб ўтди.
Бу каби тадбирлар туманимизда умргузаронлик қилаётган турли миллат вакилларининг тили, маданияти, анъаналари ва урф-одатларига хурмат билан қараш асносида миллатлараро тотувлик, диний бағрикенгликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024