Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
КИЧИК ҲАЖИМЛИ КЕМАЛАР ТЕХНИК КЎРИКДАН ЎТКАЗИЛАДИ.

 Кичик ҳажмли кема деб – асосий двигателларнинг қуввати 55 кВт (75 от кучи) ва Йловчи сиғими 12 кишидан ортиқ бўлмаган ўзиюрар кемалар, моторларнинг қуввати ва сонидан қатъий назар, осма моторли кемалар, сув мотоцикллари (гидротцикллар), юк кўтариш қобилияти 80 регистр тоннадан ортиқ бўлмаган ўзиюрмас кемалар, шишириладиган моторсиз эшкакли қайиқлар ҳисобланади.

Инспексия томонидан рўйхатдан ва техник кўрикдан ўтмаган кемалардан фойдаланиш тақиқланади. Қоидаларнинг биринчи талабига асосан, қуйидаги кемалар давлат рўйхатидан ва техник кўрикдан ўтказилиши шарт:

  1. Йловчи сиғими 12 кишидан ортиқ бўлмаган ўзиюрар кемалар;

2 Осма моторли кемалар;

  1. Сув мотоцикллари (гидротцикллар);
  2. Эшкакли кемалар;
  3. Шишириладиган эшкакли қайиқлар.

Қуйидаги техник носозликлар аниқланганда кичик ҳажмли кемалардан фойдаланишни тақиқланади:

кеманинг чўкиб кетишига бевосита таҳдид солувчи ёриқлар, тешиклар ва қопламада шикастланишлар бўлганда;

бўлинмалар, ҳаво қутилари, сузувчи блоклар йқ бўлганда ёки герметиклиги бузилганда;

рул ускуналарининг носозлигида;

двигателнинг ёқилғи идишидан, шланги ва тўʼминот тизимидан ёқилғи оққанда;

двигателда сезиларли титрашлар ёки ўчириш вақтида носозлик бўлганда;

двигателнинг масофавий бошқарув тизими ишдан чиққанда;

двигател реверс-редукторининг ўз-ўзидан узилиб ёки уланиб қолиш ҳолатларида;

фарқловчи ёритиш мосламаларининг талабга жавоб бермаслиги ёки носозлигида;

кема жамламалари ва ускуналари кема билетида кўрсатилган меъёрга мувофиқ келмаганда.

 

Шу билан бирга, кичик ҳажмли кемалардан фойдаланиш қоидаларини бузиш Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг119-моддасига мувофиқ, кемани вақтинча олиб қўйилиши ва маъмурий жавобгарликка сабаб бўлиши тўғрисида эслатиб ўтамиз.

 

 

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
44 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси