Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
МЕҲР ОЛАМНИ ҚУТҚАРАДИ

Қумқўрғон ногиронлиги бўлган болалар учун “Мурувват" интернат уйида “Меҳр оламни қутқаради” шиори остида байрам тадбири ўтказилди.

Унда “Меҳрли қўллар” волонтёрлар жамоаси ва Сурхондарё вилоят Қўғирчоқ театри ижодий жамоаси ҳамда Термиз давлат университети Педагогика институтининг Педагогика-психология ва бошланғич таълим факултети талабалари иштирок этиб,  ногиронлиги бўлган болаларнинг кўнглига кўтаринки кайфият улашди.

Тадбир давомида Сурхондарё вилояти Қўғирчоқ театр ижодий жамоаси томонидан турли хил мултфилм қаҳрамонлари орқали саҳна кўриниши номойиш этилди.

“Мурувват” интернат уйининг болажонлари иштирокида тезкорлик ва зукколикни оширувчи турли хил қизиқарли ўйинлар, савол-жавоблар бўлиб ўтди.

 Қатнашчиларни рағбатлантириш мақсадида турли хил совғалар улашишди.  Ижро этилган саҳна кўриниши болажонларга ўзгача хурсандчилик ва қувонч бағишлади.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси