Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
ТУМАН ҲОКИМИ МАҲАЛЛАБАЙ ЮРИБ, АҲОЛИ МУАММОЛАРИНИ ЎРГАНДИ

Қумқўрғон туман ҳокими Рахматулла Гаппаров “ Имомтепа” маҳалласига  бориб, аҳоли билан  мулоқот қилди. Маҳаллалар фуқаролари билан суҳбатлашиб, уларнинг муаммоларини ўрганди. 

Ўртага ташланган муаммоларни  бартараф этиш бўйича масъулларга топшириқлар берилди. Шунингдек, туман ҳокими сектор раҳбарларидан тортиб, ҳар бир ташкилот, корхона раҳбарлари  “маҳаллабай”, хонадонбай”, фуқаробай” тизимида  ишлаш лозимлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Суҳбат давомида аҳолининг бандлигини таъминлаш мақсадида маҳалланинг ички имкониятларидан фойдаланган ҳолда паррандачилик, иссиқхона билан шуғулланиб, қўшимча даромад манбаларига эга бўлиш учун барча имкониятлардан фойдаланиш кераклиги бўйича тушунчалар берилди.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси