Қумқўрғон тумани “Хуррият” маҳалласида яшовчи Алиакбар Раимов туғма ногиронлиги бор. Унинг имконияти чекланганлиги боис туман ҳокимига аравача сўраб, мурожаат қилган эди.
Ушбу мурожаат ижобий ҳал этилди. Туман ҳокими Р.Гаппаров 14 ёшли Алиакбарнинг IT соҳасига қизиқишини эшитиб, унга ноутбук ҳам совға қилди.
Бугун туман ҳокимининг совғаларини Маҳала ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг 1-ўринбосари С.Валиева, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ходими М.Жайсинов, Болалар ҳуқуқини ҳимоя қилиш шўъба мудири Ж.Раҳмонқуловлар ўз эгасига топширди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024