Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
ҚУМҚЎРҒОН ТУМАНИДА ЯНА БИР ЙИРИК ЛОЙИҲА ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ.

Қумқўрғон тумани "Азларсой" маҳалласида бундан 1,5 йил аввал ташландиқ бўлиб ётган жойда бугун йирик лойиҳа бўй кўрсатди.

Янги ун маҳсулотлари ишлаб чиқариш заводи фойдаланишга топширилди.

“Бизнес капитал” МЧЖ томонидан Туркия давлатидан олиб келинган, замонавий ун маҳсулотлари ишлаб чиқариш технологиясининг йиллик ишлаб чикариш куввати 15 минг тонна.
Жами 0,85 гектар ер майдонида амалга оширилган лойиханинг умумий қиймати 15 млрд. 704 млн. сўм. Шундан 4 млрд. сўми тадбиркорнинг ўз маблағи булса, тижорат банкининг хорижий кредит линияси ҳисобидан колган 1 млн. 64 минг евро қопланди.

Мазкур заводда асосан “Ёшлар дафтарлари”га киритилган 60 нафардан ортиқ ёшлар иш билан таъминланади. Унинг очилиш тадбирида вилоят ҳокимининг ўринбосари Анвар Орипов, туман ҳокими Р.Гаппаров, сектор раҳбарлари ҳамда маҳалла нуронийлари ва ОАВлари иштирок этишди.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
47 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси