Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
ДЕКАБР-ТАРБИЯ ВА ИЖТИМОИЙ ФАНЛАР ойлиги муносабати билан барча умумтаълим мактабларида фан ойлиги доирасида тадбир ва очиқ дарслар ташкил этилмоқда.

 

Хусусан, Қумқўрғон туманидаги 3-сонли умумтаълим мактабида фан ойлиги муносабати билан туман семинари ташкил этилди.

Семинарда тарих, Давлат ва ҳуқуқ асослари ҳамда тарбия фанларидан очиқ дарслар о'тгазилди.

Семинарда вилоят халқ таълими бошқармасининг ижтимоий фанлар методисти Т.Жабборов, И.Боймуратовлар бошчилигида Олтинсой, Шўрчи, Жарқўрғон туман халқ таъилими бўлимларининг ижтимоий фанлар методистлари ҳам иштирок этдишди.

Очиқ дарслар ялпи йиғилишда таҳлил қилиниб, муносиб деб топилган дарслар туман миқёсида оммалаштиришга тавсия этилди.

Тадбир сўнггида шу мактабнинг иқтидорли ўқувчилари томонидан тайёрланган саҳна кўриниши ва рақслар барчани мамнун этди.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси