Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ АКАДЕМИЯСИ ЎҚИТУВЧИЛАРИ ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИГА ДАРС БЕРДИ

Қумқўрғон тумани Агросаноат техникумида ҳоким ёрдамчилари фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида ўқитилаётган семинарга Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ўқитувчиси Жасурбек Эштемиров келди.

Ҳоким ёрдамчиларига бир қатор муҳим иқтисодий масалаларни ҳал этишга қаратилган, фаолият йўналишларида белгилаб берилган асосий вазифалар бўйича тушунчалар берди.

Шунингдек, семинарда Қумқўрғон туман пенсия жамғармаси бўлим бошлиғи А.Жумаевнинг "Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги маърузаси ҳам тингланди.

Ўқув машғулотлари давом этмоқда.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
9 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси