Қумқўрғон туманида Президент Шавкат Мирзиёевнинг "Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида аҳолининг эҳтиёжманд қатламига 800 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилди.
Қумқўрғон тумани ҳокими Р.Гаппаров 1-сектор ҳудудидаги маҳаллаларга бориб, янги йил байрами муносабати билан ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган фуқароларга “Президент совғаси” сифатида пул маблағларини топширди ҳамда Давлат раҳбарининг табригини ўқиб эшиттирди.
Маълумот учун айтиш жоиз, 1-секторда
196 та хонадонларга 156 миллион 800 минг сўм моддий ёрдам кўрсатилди. Туманда жами 690 та оилаларга 552 миллион сўм пул маблағлари топширилди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024