Янги йил кўпчиллик болажонларнинг севимли байрамларидан бири саналади. Кутилган ва кутилмаган совғалар эртак қаҳрамонлари, турли байрам тадбирлари барчага кўтаринки кайфият бағишлайди. БСМ ўйингоҳида безатилган арча атрофида “Президент арчаси” тантаналари ўтказилди.
Туман ҳокими Р.Гаппаров тадбирда иштирок этиб, иштирокчиларни байрам билан қутлади ва 30 нафар ота-она қаровисиз қолган болаларга “Президент совғаси”ни топширди.
Ватанпарварлик ойлигида ўтказилаётган айни кунларда 92 22 чегара қўшинлари ҳамда 36 691 ҳарбий қисим хизматчилари, ҳарбий оркестр жамоалари ҳам байрам дастурида иштирок этишди.
Ҳарбийлар томонидан ташкил этилган замонавий қурол-аслаҳа ва ҳарбий техникалар намойиши, ҳарбий хизматчиларнинг жанг санъати асосидаги кўргазмали чиқишлари барчада катта таассурот қолдирди.
Қорбобо ва Қорқиз, эртак қаҳрамонларининг
чиқишлари, куй-қўшиқлар болаларга бир олам завқ бағишлади.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024