Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
ЖИНОЯТЧИЛИК МУҲОКАМАСИГА БАҒИШЛАНГАН ЙИҒИЛИШ БЎЛИБ ЎТДИ

Гиёҳвандлик иллати ортидан қанчадан-қанча инсонлар умри завол, оилалар пароканда бўлади, фарзандлар кўзида ёш қалқийди. Шу боис ҳам доимо унга қарши курашиш лозим.

Қумқўрғон тумани Янгиер маҳалласида туман ҳокими Р.Гаппаров, туман ИИБ бошлиғи Н.Нарзуллаев, туман ДСИ бошлиғи З.Турсунов ва маҳалла раислари иштирокида ўтказилган йиғилишда “Сурхон Соҳили” маҳалласида фош этилган гиёҳвандлик жинояти муҳокама қилинди.

Қумқўрғон туман ИИб ЖҚБ тезкор тадбир жараёнида гиёҳфурушлик билан боғлиқ жиноят фош этилди.

Қумқўрғон туманида яшовчи 1977 йилда туғилган М.С туманида яшовчи, умумий вазни 2,86 грамм бўлган “Опий” гиёҳвандлик воситасини 1 000 000 сўмга қонунга хилоф равишда сотган пайтда ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Олиб борилган дастлабки суриштирувлар жараёнида М.С. ушбу гиёҳвандлик воситасини Денов туманида 1997 йил туғилган, миллати тожик, Сурхон Соҳили маҳалласида нонвойхонада нонвойчи бўлиб ишловчи Р.Н дан сотиб олганлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
15 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси