Қумқўрғон тумани ҳокимлиги мажлислар залида туман ИИБ нинг 2021-йил давомида амалга оширилган ишлар сарҳисобига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда Сурхондарё вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник А.С.Исмоилов, туман сектор раҳбарлари, ҳуқуқни муҳофаза этувчи органлар ҳамда ИИБ ходимлари иштирок этишди .
Йиғилиш аввалида, туман ИИБ, туман Миллий Гвардия Қўриқлаш хизмати, туман ФВБнинг фаолиятига доир кўргазма ташкил этилди.
Шундан сўнг, туман ИИБ бошлиғи томонидан 2021-йил давомида амалга оширилган юзасидан тақдимоти бўлиб ўтди.
Туманда содир этилган жиноятлар мухокама этилди. Шунингдек, 2022 йил давомида бажарилиши лозим бўлган ишлар режалаштирилди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024