Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
́Е́шлар етакчиларининг фаолияти билан яқиндан танишиш, маҳаллаларда уюшмаган ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтиши, таълим муассасаларида спорт мусобақаларининг ташкил этилиши билан яқиндан танишиш мақсадида вилоят ҳокимининг ўринбосари Илхом Сафаров Қумқўрғон туманига келди

Боғора маҳалласида жойлашган 70 -сонли умумтаълим мактабига борганимизда, тунги соат 22:10 бўлишига қарамасдан таълим муассасасида турли спорт мусобақалари ташкил этилганлигига гувоҳ бўлдик.

Маҳалланинг уюшмаган ёшлари эса вақтларини мазмунли ўтказиш учун ушбу масканда жам бўлишган.

Кейинги манзил эса Элабод маҳалласидаги 23-сонли умумтаълим мактаби бўлди. Бу ерда ҳам маҳалла ёшлари турли спорт мусобақаларида фаол иштирок этишмоқда.
Нафақат таълим муассасалари балки маҳалладаги футбол ўйингоҳлари ҳам ёшлар билан гавжум эди.

Туманинг барча таълим муассасаларида бу каби тадбирлар давом этмоқда.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси