Қумқўрғон туманида 61 та маҳаллаларда ҳоким ёрдамчилари фаолият олиб боришмоқда. Туман ҳокимлиги мажлислар залида ташкил этилган тадбирда ҳоким ёрдамчиларига компютер жамланмаси ва принтерлар топширилди.
Туман ҳокими Р.Гаппаров ҳоким ёрдамчиларига Давлат раҳбари билдираётган юксак ишончни оқлаб, халқимизнинг фаровонлиги, турмуш тарзини яхшилаш борасида астойидил меҳнат қилишлари лозимлигини айтиб ўтди.
Ушбу замонавий компютер жамланмалари ҳоким ёрдамчилариниг иш унумдорлигининг ошишига хизмат қилади.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024