2022-йил 11-феврал куни Қумқўрғон туман Халқ таълим бўлимига қарашли 33-сон умумтаълим мактаби фаоллар залида Ҳазрат Алишер Навоий таваллудининг 581 йилли ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 539 йиллигига бағишлаб маънавий-маърифий, маданий тадбир ташкил этилди.
Унда туман ҳокимлиги давлат тили бо'йича маслаҳатчиси Ш.Бобоназаров, туман Маънавият ва ма'рифат бўлинмаси раҳбари Ш.Мамадиев,"Маҳалла" хайрия жамоат фонди раиси Б. Менглибоев туман Халқ таълими бўлими ходимлари ва 3-4-27-33-сон умумтаълим мактабларининг иқтидорли ўқувчи ёшлари қатнашдилар.
Тадбирда ўқувчилар томонидан Ҳазрат Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур томонидан ёзилган ғазал ва рубоийларидан байтларни айтишди.
Фаол ўқувчиларга Маҳалла хайрия жамоат фонди томонидан китоблар совгға қилинди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024