Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИ УЧУН АМАЛИЙ СЕМИНАР

Қумқўрғон тумани Боғаро маҳалласида ўтказилган амалий семинарда тумандаги 61 нафар ҳоким ёрдамчилари, туман Маҳаллабай ишлар ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази бошлиғи Акбар Жумаев, Республика вакиллари Бобомурод Ўтаев, Азизжон Каримжоновлар иштирок этишди.

Семинарда аҳолининг бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка жалб этиш, фуқароларга ажратилаган кредит маблағларини мақсадли сарфлаш каби масалалар муҳокама этилди.

Шунингдек,  Боғаро маҳалласи ҳоким ёрдамчиси Шухрат Абдураимов кўмаги билан Шерали Бегимқулов  хонадонида бунёд этилган иссиқхона намуна сифатида кўрсатилиб, унинг қулай ва афзал томонлари  ҳам айтиб ўтилди.

Ҳоким ёрдамчилари мутахассислар билан ўзаро фикр алмашиб, ўз фаолиятида керакли маълумотларга эга бўлишди.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
33 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси