Қумқўрғон туманидаги 33-сон умумтаълим мактаби мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тоғрисида"ги ПҚ 92-сонли Қарори ижроси юзасидан семинар бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикади Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Сурхондарё вилоят филиали бош инспектори Н.Мўминов, "Келажак лидерлари" клуби Президенти Т.Чоршанбиев ҳамда Клуб аъзолари М.Чориев, Д.Нормаматов ва С.Абдираҳмоновлар Қумқўрғон туманидаги Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг ёшлар етакчиларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 19-январдаги ПҚ-92-сон Қарори юзасидан тақдимот орқали тушунтириш берилди. Шунингдек, илм.аргос.уз малака ошириш сайтидан фойдаланиш борасида ҳам етакчиларга керакли малумотлар берилди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024