Қумқўрғон тумандаги Умид ниҳоллари маҳалласи иқтисодий-ижтимоий аҳволи нисбатан оғир ҳудудлар сифатида танлаб олинган. Ушбу маҳаллада махсус техникалар жалб этилиб, ички йўллар текисланиб, 10 км масофага тош тўкиш, таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Шунингдек дарахтлар оқланиб, ариқлар тозаланиб, ҳашар ишлари авж паллада.
Туман ҳокими Р. Гаппаров, Халқ қабулхонаси мудири мазкур маҳаллага бориб иш жараёнлари билан яқиндан танишди, туман ФВБ бошлиғи, туман ҳокими ўринбосари Ж.Шопўлатовлар туман ҳокимига ҳамроҳлик қилишди.
Маҳалладаги янгиланишлар бугунги кундаги халқ фаровонлиги йўлидаги ислоҳотларнинг амалдаги ифодаси дейиш мумкин.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024