Бугун Қумқўрғон туман ҳокимлигида бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб мавзулари, жаҳонда ва Ўзбекистонда содир бўлаётган воқеа-ҳодисалар ҳақида маълумот бериб борувчи “Сиёсий-маърифат соати” бўлиб ўтди. Унда туман ҳокимлиги ходимлари иштирок этди.
Ушбу онлине тартибдаги сиёсий-маърифат соати Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг илм.аргос.уз платформаси ҳамда YouTube орқали кузатиб борилди.
Мазкур ўқув соатида спикерлар томонидан Инсон қадрини юксалтириш ва эркин фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш орқали халқпарвар давлат барпо этиш мақсадлари (Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясининг биринчи устувор йўналиши мазмун-моҳияти) ҳамда Ҳуқуқий саводхонлик борасида маълумотлар берилди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024