Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
МАКТАБ ВА ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ ҲАМКОРЛИГИ

Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан олий та'лим муассасалари мактаблар билан ҳамкорликни  йўлга қўйиш вазифаси белгиланган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 майдаги "Хорижий тилларни о'рганишни оммалаштиришни самарали ташкил этиш чора тадбирлари то'г'рисида"ги 312-сонли қарорига асосан Термиз давлат университети мактабларига методик ёрдам ко'рсатиш учун бириктирилган.

Шу мақсадда Термиз  давлат университетининг бир гуруҳ ўқитувчилари  Қумқо'рг'он тумани  ХТБ га қарашли 27-сонли умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчиларга дарс ўтишди.

Туман ҳокими Р.Гаппаров мазкур мактабда бўлиб, ўқитувчи ва ўқувчилар билан суҳбатлашди.

Туман ҳокими мактабларда таълим сифатини ошириш, битирувчиларнинг олий таълим муассасасига қамровини кенгайтириш, ўқитувчиларга ҳам методик ёрдам кўрсатиш, ўзаро тажриба алмашиш масалаларига тўхталиб ўтди.

Ўқув йили давомида ҳар ҳафтада бир кун бу жараёнлар давом этади.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси