Қумқўрғон тумани 3-сектор ҳудудига қарашли Исломобод маҳалласида “Уч авлод учрашуви” бўлиб ўтди. Эзгу анъаналар, мллий қадриятлар, халқимизга хос бўлган меҳр-оқибат каби инсоний фазилатлар муштарклигида ўтказилган учрашув байрм сайлига айланди.
Унда туман ҳокими, сектор раҳбарлари, нуроний отахон-у онахонлар, ёшлар , маҳалла аҳли иштирок этишиб, тўкин дастурхон атрофида жам бўлишди.
Туман ҳокими сўз олиб, тарих, бугун, келажакни ўзида мужассам этган бу каби тадбирлар эл-юртимиз ҳаётида гўзал анъаналарга айланиб, ёшлар учун ибрат мактаби, маънавий озуқа бўлаётганлигини айтиб ўтди.
Тадбирда тадбиркорлар томонидан кўргазмалар намойиши ҳамда меҳнат ярмаркалари ҳам бўлиб ўтди.
Туман маданият бўлими томонидан ижро этилган куй –қўшиқлар, бахшилар чиқишлари, фольклор жамоасининг лапарлари барчага бирдек манзур бўлди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024