Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
Мунис аёлларимиз ҳамиша эъзозда

Азалдан аёлларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш, уларга ғамхўрлик қилиш миллий қадриятларимизнинг ажралмас қисми саналади.

Улар бежиз ёшариш ва янгиланиш фасли – баҳорга қиёсланмайди. Мамлакатимизда лобар, иродали, ишбилармон, истеъдодли хотин-қизлар доимо эътироф этилиб, эъзозланади.

8-март-Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан 3-10-март кунлари “Хотин-қизларни эъзозлаш ҳафталиги” деб эълон қилинган.

Ушбу байрам муносабати билан Қумқўрғон тумани Маҳалла марказида  “Аёлни эъзозлаш-эзгулик ва адолат мезони” ғояси остида тадбир ташкил этилди.

 Унда туман ҳокиминиг оринбосари Б.Джумев, Маҳалла хайрия жамоат фонди раҳбари Б.Менглибоевлат иштирок этишди.

Маҳалла тизимида фаолият олиб бораётган аёлларларга эҳтиром кўрсатилди.

Туман Маҳалла ва оилани қоʻллаб-қувватлаш бўлими томонидан соҳада фаолият кўрсатаётган хотин-қизларга  байрам совгʻалари топширилди.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси