Қумқўрғон тумани Чаёнтепа маҳалласида “Ҳоким ва ёшлар учрашуви”бўлиб ўтди. Унда ёшлар муаммо ва таклифлари ўрганилди. Учрашувда 15 дан ортиқ мурожаатлар ўртага ташланди.
Хусусан, Тожиев Жамшидга, Жабборова Ўғилойга деҳқон хўжалигида фойдаланиши учун 10 йил муддатга е-ижро ауксионни орқали ер майдони ажратиб берилишида амалий кўмак бериладиган бўлди. Жўраева Муяссарнинг инкубатор аппарати олишдаги мурожаати ҳам ижобий ҳал этилиши белгиланди.
Хўшбоқова Нигоранинг тикувчилик қилиб ўзини- ўзи банд қилиш бо'йичаиқилган мурожаати эса унга субсидия асосида тикув мошинаси берилиши билан ҳал этилди.
Ҳар бир мурожаат назоратга олиниб, ижроси бўйича тегишли масъулларга йўналтирилди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024