2022-йил 30-март куни Қумқўрғон туман "Дўстлик" маҳалласида жойлашган туман Халқ таълим бўлимига қарашли 3-сонли умумтаълим мактабида туман Маънавият ва маърифат бўлинмаси ҳамда “Дўстлик” МФЙ ходимлари ҳамкорликда “Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгиланган мақсад ва устувор вазифалар” мавзусида маҳалла аҳоли вакиллари билан давра суҳбати ташкил этилди.
Давра суҳбатида туман Маънавият ва маърифат бўлинмаси раҳбари Ш.Мамадиев ва туман Маънавият ва маърифат бўлинмаси бош мутахассиси Ш.Жўраевалар томонидан аҳолига мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларни етказиш мақсадида тарғибот ишлари олиб борилди.
Давра суҳбатида 50 нафардан ортиқ "Дўстлик" маҳалла фуқаролари иштирок этишди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024