2022-йил 7-апрел куни Қумқўрғон туман "Пахтаобод" маҳалласида жойлашган туман Халқ таълим бўлимига қарашли 8-сонли умумтаълим мактабида туман Маънавият ва маърифат бўлинмаси ҳамда “Пахтаобод” МФЙ ходимлари ҳамкорликда “Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгиланган мақсад ва устувор вазифалар” мавзусида маҳалла аҳоли вакиллари билан давра суҳбати ташкил этилди.
Давра суҳбатида туман Маънавият ва маърифат бўлинмаси раҳбари Ш.Мамадиев томонидан аҳолига мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларни етказиш мақсадида тарғибот ишлари олиб борилди.
Давра суҳбатида 30 нафардан ортиқ "Пахтаобод" маҳалла фуқаролари иштирок этишди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024