Қумқўрғон тумани Қўриқлаш бўлими ходимлари томонидан ўзгалар мулкига дахл қилиш, ўғирлик ва талончилик каби жиноятларнинг олдини олиш бўйича соҳа ходимлари жойларда, маҳаллаларда, таълим муассасаларида, аҳоли ўртасида тарғибот тадбирларини ўтказиб келмоқда.
Учрашувлар давомида фуқароларга “Хавфсиз ҳудуд”, “Хавфсиз хонадон” консепсиясининг аҳамияти, мол-мулк даҳлсизлигини таъминлашда қўриқлаш бўлинмаларининг афзалликлари хусусида батафсил маълумотлар берилмоқда.
Хонадонини қўриқловга топшириш истагини билдирган фуқароларга қўриқловга олишнинг тартиблари, шартнома асосида қўриқланиши, сигнализатсия воситалари бепул ўрнатилган ҳолда хизмат кўрсатилиши ҳақида тушунчалар берилди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024