Ҳурматли тадбиркорлар!
30 апрел 2022
Тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, эркин фаолият юритишларини таъминлаш ва тадбиркорлик ривожи йўлидаги тўсиқ ва ғовларни бартараф этиш иқтисодий барқарорликка эришишнинг муҳим омилларидан биридир.
Шу боис бугун мамлакатимизда тараққиёт локомативи, юрт таянчи бўлган сиз тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва фаолиятларингизни ривожлантириш учун барча имконият ва шароитларни яратиш устувор вазифалардан бири саналади.
Айни мақсадда бир қатор солиқ имтиёзлари ҳам тақдим этилган бўлиб, бу юртимиз ишбилармонларига фаолиятларини ривожлантириш ва янада кенгайтириш имконини бермоқда.
Ўзбекистон Республикасининг 2022-йил 11-мартдаги "Солиқ маъмуриятчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-758-сонли қонуни билан Солиқ кодексига бир қанча ўзгартиш ва қўшимчалар киритилдиб тадбиркорларга бир қанча солиқ имтиёзлари берилди.
Таъкидлаш жоизки, бу каби солиқ имтиёзлари тадбиркорларга маблағларини тежаш ва тежалган маблағни фаолиятлари ривожига сарфлаш имконини беради.
“Солиқчи-тадбиркорга кўмакчи” тамойили асосида Қумқўрғон туман давлат солиқ инспексияси ходимлари томонидан жорий йилнинг апрел ойи давомида кўплаб ишлар амалга оширилди:
- 55 та тадбиркорлик субектининг 64 дан ортиқ муаммолари ўрганилиб, уларнинг 37 таси бевосита солиқ ходимлари кўмагида ҳал этилди;
- Солиқ ходимлари томонидан олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида 203 та корхонадаги 255 нафар норасмий ишловчи фуқароларнинг фаолияти қонунийлаштирилди;
- 8 та корхоналарга ер солиғи, 7 та корхонага мол-мулк солиғи, 6 та корхонага ижтимоий солиқ, 3 та корхонага айланмадан олинадиган солиқ, 3 та корхонага сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиғидан имтиёзлар қўлланилди.
Бундан ташқари, тадбиркорлик субектлари иштирокида 4 маротаба учрашувлар ўтказилиб, солиқ қонунчилигидаги янгиликлар ҳамда ҳисоботларни тўлдириш ва топшириш тартиблари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
Ҳурматли тадбиркорлар! Қумқо'рг'он туман давлат солиқ инспексияси ходимлари солиқ соҳасига оид барча саволларингизга жавоб бериш, билмаганларингизни о'ргатиш ва “Солиқчи - ко'макчи” тамойили асосида сизга яқиндан ёрдам беришга доимо тайёрдирлар.
Зафар Турсунов, Қумқўрғон туман давлат солиқ инспексияси бошлиғи
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024