Қумқўрғон тумани Истиқлол маҳалласида “Ҳоким ва ёшлар учрашуви” бўлиб ўтди. Учрашувни ёшлар ишлари бўйича ҳоким ўринбосари Н.Алланазаров, Болаларни ҳимоя қилиш шо'баси мудири Ж.Рахмонқуловлар ўтказди. Унда ёшлар муаммо ва таклифлари ўрганилди. Учрашувда 20 дан ортиқ мурожаатлар ўртага ташланди.
Хусусан, Тошпўлатов Иброҳим асбоб ускуна олишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган эди бу мурожаат тез орада ҳал этилиши айтилди.
Ҳар бир мурожаат назоратга олиниб, ижроси бўйича тегишли масъулларга йўналтирилди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024