Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
Хотин-қизлар фаолларининг фаолиятини самарали олиб бориш учун семинари бўлиб ўтди.

Қумқўрғон тумани халқ таълимига қарашли 33-мактабининг фаоллар залида маҳалла хотин-қизлар фаолларининг фаолиятини самарали олиб бориш  учун талаб этиладиган билим ва кўникмаларини шакллантириш ва ривожлантириш бўйича ўқув семинари бўлиб ўтди.

Ушбу семинарда хотин-қизлар фаоллари учун ишсиз хотин-қизларнинг эҳтиёж ва қизиқишларини инобатга олган ҳолда уларни меҳнат бозорига талаб юқори бўлган касб-ҳунарга ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитишни ташкил этиш механизмлари, хотин-қизлар ўртасида жиноятчилик, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, эрта туғруқ ва эрта никоҳнинг олдини олиш, хотин-қизларга кўрсатиладиган тиббий-ижтимоий хизматлар сифатини ошириш ва улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тубдан яхшилаш каби масалалар бўйича керакли ма'лумотлар берилди.

 

Семинар иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар олдилар

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси