Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
ҚУМҚЎРҒОН ТУМАНИДА 25 НАФАР БОЛАЛАРНИНГ СУННАТ ТЎЙИ ЎТКАЗИБ БЕРИЛДИ

“Янги Озбекистон-инсон қадри ва манфаатлари улуғланган юрт” шиори остида Қумқўрғон туманида, туманнинг марказида жойлашган БАРАКА савдо мажмуасида кам таъминланган эҳтиёжманд оилаларнинг 25 нафар фарзандларини суннат тўйлари ўтказиб берилди.

Тадбирда туман ҳокими А.Нормамтов сўзга чиқиб инсон манфаатлари амалда қадр топган мамлакатимизда савобли ва хайрли ишлар янада кўпайиб бораётганини та'кидлаб, тўй болаларга Ватан корига ярайдиган камарбаста инсонлар бўлишларини тилашди.

Бир неча кунлардан буён Маънавият фестивали доирасида туманимизга Республикадан ташриф буюрган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, актёр Мехмонали Салимов тўй болаларни табриклаш учун ташриф буюрди.

Тўйболаларнинг ҳар бирига туман ҳокими ҳамда ҳамда Сурхон Саноат Қурилиш Компанияси томонидан велосипедлар топширилди.

Вилоятдан ташриф буюрган санъаткорлар ижросидаги куй-қўшиқлар, даврага байрамона файз ва шукуҳ бағишлади.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси