Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ

Лабораторияга оид функционал тадқиқотлар сифатини яхшилаш, метрологик таъминотни ривожлантириш, тиббиёт ташкилотларида фойдаланиладиган тиббий техникага техник хизмат кўрсатиш ва уни синовдан ўтказиш тизимини такомиллаштириш асосида аҳолига тиббий хизматлар кўрсатиш самарадорлигини ва хавфсизлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

  1. Қуйидагилар:

2018-2019 йиллар даврида соғлиқни сақлаш соҳасида метрология хизматини ривожлантириш бўйича Тадбирлар режаси — «Йўл харитаси» 1-иловага мувофиқ;

Ўлчаш функцияларига эга тиббий техниканинг метрологик назоратини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

Тиббий техникани даврий синовлардан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

  1. Белгилаб қўйилсинки:

тиббиёт ташкилотларида фойдаланиладиган ўлчаш функцияларига эга бўлган барча тиббий техника метрологик назоратидан ўтказилиши лозим;

тиббиёт лабораторияларининг сифати ва компетентлиги белгиланган тартибда аккредитациядан ўтказилиши лозим.

  1. «Ўзстандарт» агентлигининг «Ўзбекистон миллий метрология институти» давлат корхонаси ҳамда ҳудудий синовлар ва сертификатлаштириш марказлари ўлчаш функцияларига эга бўлган тиббий техника метрологик назоратини ўтказиш учун ваколатли идоралар этиб белгилансин.
  2. «Ўзстандарт» агентлигига:

метрологик назоратдан ўтказилиши лозим бўлган ўлчаш функцияларига эга бўлган тиббий техника реестрини юритиш;

Олдинги таҳрирга қаранг.

Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш илмий-тадқиқот институти негизида етакчи хорижий мутахассислар ва экспертларни жалб қилган ҳолда, «Тиббий техниканинг метрологик назорати ва даврий синовлари» ихтисослиги бўйича малакали мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш курсларини ташкил этиш юклансин.

(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 апрелдаги 348-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.04.2019 й., 09/19/348/3006-сон)

  1. «Ўзстандарт» агентлиги:

«Ўзстандарт» агентлигининг «Ўзбекистон миллий метрология институти» ДКда ҳамда ҳудудий синов ва сертификатлаштириш марказларида тиббиёт ташкилотларидаги ўлчаш функцияларига эга бўлган тиббий техника метрологик назоратини амалга ошириш бўйича ихтисослашган лаборатория ташкил қилсин;

тиббий техника ва тиббиётда қўлланиш учун мўлжалланган буюмлар маҳаллий ишлаб чиқарувчиларининг сифатни бошқариш тизимига, шунингдек, тиббий лабораторияларнинг сифатига ва компетентлигига қўйиладиган талабларни белгилайдиган стандартларни уч ой муддатда тасдиқласин;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда метрологик назоратдан ўтказилиши лозим бўлган ўлчаш функцияларига эга бўлган тиббий техника рўйхатини, шунингдек, даврий синовлардан ўтказилиши лозим бўлган тиббий техника рўйхатини икки ой муддатда тасдиқласин;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ўлчаш функцияларига эга бўлган барча турдаги тиббий техника ва даврий синовлардан ўтказилиши лозим бўлган тиббий техника учун метрологик назорат усулларини регламентлайдиган стандартлар ишлаб чиқиш бўйича дастурни икки ой муддатда тасдиқласин;

Ўзбекистон Республикасининг Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси билан биргаликда тиббий техникани метрологик назоратдан ва даврий синовлардан ўтказиш сифатини ошириш мақсадида «Ўзстандарт» агентлигининг моддий-техника базасини ривожлантириш ва замонавийлаштириш учун хорижий инвестициялар ва беғараз техник ёрдам кўрсатиш воситалари (грантлар) жалб қилинишини таъминласин.

  1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, тузилмасида тиббий муассасалар бўлган вазирликлар ва идоралар, шунингдек, хусусий тиббиёт ташкилотлари:

ўлчаш функцияларига эга бўлган тиббий техниканинг метрологик назорати ўтказилишини;

тиббий техниканинг даврий синовлардан ўтказилишини;

тиббий техниканинг метрологик таъминоти ва унга техник хизмат кўрсатиш учун масъул ходимлар малакасини оширишни таъминласинлар.

  1. Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Ўзстандарт» агентлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.
  2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ бошқаруви раиси Н.С. Отажонов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари К.В. Акмалов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2018 йил 15 февраль,

112-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 февралдаги 112-сон қарорига
1-ИЛОВА

2018-2019 йиллар даври учун соғлиқни сақлаш соҳасида метрология хизматини ривожлантириш бўйича

ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ — «ЙЎЛ ХАРИТАСИ»

Т/р

Тадбирнинг номи

Амалга ошириш механизми

Амалга ошириш муддати

Масъул ижрочилар

I. Норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш

1.

Функционал-диагностик текширишлар натижаларининг ишончлилигини таъминлаш.

1. Аҳоли соғлигини ва тиббиёт ташкилотларининг фаолиятини ўрганиш учун текшириш натижаларининг ишончлилигини баҳолаш усулларини ишлаб чиқиш.

2. Талабларни кучайтириш қисмида барча нозологиялар учун, турли мулкчилик шаклидаги муассасалар томонидан тақдим этиладиган диагностик тадқиқотларни регламентловчи стандартларни қайта кўриб чиқиш.

3. Барча даражалардаги тиббиёт ташкилотларида, кейинчалик белгиланган тартибда аккредитатция қилган ҳолда лаборатория текширувлари сифатини назорат қилиш бўйича марказлар ташкил қилиш.

2018 йил апрель



2018 йил май




2018-2019 йиллар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

«Ўзстандарт» агентлиги

2.

Барча турдаги лаборатория ва диагностика текширувлари учун замонавий, асосланган мажбурий стандартларни жорий этиш.

1. Лаборатория диагностика текширувларига доир илғор хорижий тажриба, стандарт ва усулларни ўрганиш ва қўллаш.

2. Амалдаги стандартлар, текшириш усулларини инвентаризация қилиш ва замонавийларига мувофиқлигини, кейинги зарур ўзгартишлар киритган ҳолда қайта кўриб чиқиш.

3. Амалиётга замонавий ўлчашларни бажариш усулларини жорий этиш.

Мунтазам равишда

2018-2019 йиллар




2018-2019 йиллар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

«Ўзстандарт» агентлиги

3.

Тиббий техникага техник хизмат кўрсатишни амалга ошириш, ишга тушириш-созлаш ва таъмирлаш ишларини бажариш тартиби тўғрисида низом ишлаб чиқиш.

Тиббий техникага техник хизмат кўрсатишни амалга ошириш, ишга тушириш-созлаш ва таъмирлаш ишларини бажариш тартиби тўғрисида низомни ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш.

2018 йил июль

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

II. Назорат механизмларини яратиш

4.

Ўлчаш функцияларига эга бўлган тиббий техникани метрологик текширувдан ўтказиш ва унга техник хизмат кўрсатишни ташкил этиш.Тиббий техникани таъмирлаш.

1. Ўлчаш функцияларига эга бўлган барча тиббий техникани қамраб олган ҳолда текширувдан ўтказиш (қиёслаш) жадвалларини ишлаб чиқиш.

2. Текширувдан ўтказилмаган (қиёсланмаган) ва текширувдан ўтказиш (қиёслаш) билан қамраб олинмаган ўлчаш функцияларига эга тиббий техника ҳисобини юритиш.

3. Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбариятига метрологик таъминот ҳолати тўғрисида ҳисоботлар ва уни такомиллаштириш бўйича таклифлар тақдим этиш.

4. Метрологик текширувдан ва даврий синовлардан ўтказилиши лозим бўлган тиббий техниканинг ҳисоби юритилишини ташкил этиш (электрон маълумотлар банкини яратиш).

Ҳар йили
15 январгача


Ҳар йили



Ҳар йили
15 декабргача


2018 йил
июнь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

«Ўзстандарт» агентлиги

III. Моддий-техник базани ривожлантириш

5.

«Ўзстандарт» агентлигининг моддий-техник базасини ривожлантириш.

1. «Ўзбекистон миллий метрология институти» давлат корхонаси ҳузурида ихтисослашган лаборатория ташкил этиш.

2. Лабораторияни зарур ўлчаш воситалари билан техник жиҳозлаш.

2018 йил март



2018-2019 йиллар

«Ўзстандарт» агентлиги



«Ўзстандарт» агентлиги

6.

Тиббиёт ташкилотларидаги тиббий техниканинг сифатли метрологик текширувини ташкил этиш ва ўтказиш учун «Ўзстандарт» агентлигининг барча ҳудудий синов ва сертификатлаштириш марказларида босқичма-босқич зарур шароитлар яратиш.

1. Ҳудудий синов ва сертификатлаштириш марказлари, шунингдек, бошқа аккредитация қилинган лабораторияларнинг зарур моддий-техник базалари ҳажмини аниқлаш.

2. Тошкент шаҳрида ва республика ҳудудларида метрологик хизматлар кўрсатиш учун босқичма-босқич зарур базани яратиш.

3. Метрологик хизматлар кўрсатиш бўйича ҳудудий синов ва сертификатлаштириш марказларини аккредитация қилиш доирасини кенгайтириш.

2017 йил май




2018-2019 йиллар



2018-2019 йиллар

«Ўзстандарт» агентлиги

7.

Республика «Давсанэпидемназорат» марказлари синов лабораторияларининг аккредитация қилинган комплекслари моддий-техник базасини такомиллаштириш.

1. Хорижий инвестициялар ва беғараз техник ёрдам кўрсатиш воситалари (грантлар)ни жалб қилган ҳолда, халқаро эътироф этилган аккредитацияловчи орган томонидан Республика давлат санитария- эпидемиология назорати маркази. Самарқанд вилояти ва Тошкент шаҳар лабораторияларини аккредитация қилиш.

2. «Давсанэпидемназорат» ҳудудий марказларининг зарур моддий-техник базалари ҳажмини аниқлаш.

3. Сифатли хизмат кўрсатиш учун «Давсанэпидемназорат» ҳудудий марказларининг босқичма-босқич зарур моддий-техник базасини яратиш.

4. Республика давлат санитария- эпидемиология назорати марказининг аккредитация доирасини кенгайтириш.

5. Лаборатория-диагностика марказларини халқаро стандарт талабларига мувофиқлик бўйича босқичма-босқич аккредитация қилиш режасини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш.

2018-2019 йиллар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

8.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги метрология хизматининг моддий-техник базасини ривожлантириш.

1. «Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартизацияси давлат маркази» ДУК моддий-техник базасини хусусий маблағлари ва халқаро ташкилотларнинг грантларини жалб қилиш ҳисобига ривожлантириш.

2. «Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартизацияси давлат маркази» ДУК Самарқанд, Хоразм, Қарши ва Андижон филиалларининг моддий-техник базасини босқичма-босқич ривожлантириш.

2018-2019 йиллар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

9.

Ўқув лабораторияларининг моддий-техник базасини ривожлантириш.

И. Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетининг тиббий техника соҳасидаги муҳандислар тайёрлаш ўқув лабораторияларини замонавий синов ва ўлчов ускуналари билан жиҳозлаш.

2018-2019 йиллар

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Молия вазирлиги,

И.Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети

IV. Кадрлар тайёрлаш

10.

Тиббиёт учун мўлжалланган ўлчаш воситаларини метрологик текширувдан ўтказиш ва сервиси хизмат кўрсатиш бўйича малакали муҳандис-техник кадрлар тайёрлашни таъминлаш.

1. «Ўзстандарт» агентлиги Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш илмий-тадқиқот институти ҳузурида, Тошкент врачлар малакасини ошириш институтининг клиник лаборатория диагностикаси кафедрасида, тиббий техника ва инновацион технологиялар бўйича муҳандис-техник ходимлар кафедрасида тиббий метрология соҳасидаги мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш учун шароит яратиш.

2. Тиббий техника ва технология, шунингдек, тиббий техника метрологик текшируви соҳасида бакалаврлар ва магистрлар тайёрлаш.

3. Ўқитувчилар, иқтидорли талабаларнинг етакчи, шу жумладан хорижий синов лабораторияларида амалиёт ўташини ташкил этиш.

2018 йил июнь








2019 йилдан бошлаб


2018-2019 йиллар

«Ўзстандарт» агентлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги







И. Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 февралдаги 112-сон қарорига
2-ИЛОВА

Ўлчаш функцияларига эга тиббий техниканинг метрологик назоратини ўтказиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

  1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Метрология тўғрисида»гиҚонунигамувофиқ давлат метрология хизматлари органларига (кейинги ўринларда ДМХ деб аталади), аккредитацияланган лабораторияларга ҳамда тиббиётда қўлланиши лозим бўлган ва қўлланадиган ўлчаш функцияларига эга тиббий техникани (кейинги ўринларда ЎФТТ деб аталади) метрологик текширувдан (қиёслаш)дан ўтказиш тартибига қўйиладиган талабларни белгилайди.

Давлат метрологик текшируви ва назорати алмашиши доирасидан ташқарида қўлланадиган ЎФТТ қиёслашга ушбу Низомда белгиланган тартибда ихтиёрий равишда тақдим этилиши мумкин.

  1. Ўқув (намойиш қилиш) мақсадлари учун қўлланадиган ЎФТТ қиёслашдан ўтказилмайди.
  2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланади:

ўлчаш функцияларига эга тиббий техника (ЎФТТ) — меъёрланган метрологик тавсифларга эга бўлган тиббий техника;

қиёслашлараро интервал — ўлчаш техникаси воситаларининг икки марта навбатма-навбат қиёслаш орасидаги вақт оралиғи;

қиёслаш тамғасининг босма изи — ўлчаш техникаси воситаси ёки техник ҳужжатга босилган ва ўлчаш техникаси воситасини қиёслаш қониқарли натижалар билан ўтказилганлигини тасдиқлайдиган, шунингдек, ўлчаш воситасини, жумладан ростловчи қурилмаларни ҳар қандай санкцияланмаган киришдан ҳимоялаш учун мўлжалланган белги;

ЎФТТни қиёслаш — ЎФТТнинг белгиланган техник талабларга мувофиқлигини аниқлаш ва тасдиқлаш мақсадида ДМХ (ваколат берилган бошқа органлар, ташкилотлар) томонидан бажариладиган операциялар мажмуи;

қиёсловчи — аккредитацияланган лабораториянинг зарур малакага эга бўлган, аниқ ўлчаш тури бўйича тайёрловдан ўтган ва ўлчаш техникаси воситаларини қиёслаш ҳуқуқига аттестацияланган мутахассиси;

ариза берувчи — ЎФТТни қиёслашдан ўтказишдан манфаатдор юридик ёки жисмоний шахс.

  1. Давлат метрологик текшируви ва назоратидан ўтказилиши лозим бўлган ЎФТТ ишлаб чиқаришдан фойдаланишга чиқарилишда, таъмирлашдан сўнг, шунингдек, фойдаланиш жараёнида ДМХ органлари (ваколат берилган бошқа органлар, ташкилотлар) (кейинги ўринларда органлар деб аталади) томонидан қиёслашдан ўтказилади.
  2. Қиёслаш меъёрий ҳужжатларга ва ДМХ органлари томонидан тасдиқланган қиёслаш усулларига мувофиқ ўтказилади.
  3. ЎФТТ қўлланишга яроқлилигининг тасдиқланиши ёки ЎФТТ қўлланишга яроқли эмас деб тан олиниши қиёслаш натижаси ҳисобланади.
  4. ЎФТТни ишлаб чиқаришдан ёки таъмирлашдан чиқарадиган, ЎФТТни олиб келадиган ва уни фойдаланиш мақсадида ишлатадиган юридик ва жисмоний шахслар ЎФТТни ўз вақтида қиёслашга тақдим этишлари шарт.
  5. МДХ органлари ЎФТТ қиёсловини ариза берувчи томонидан тузиладиган ариза асосида амалга оширади.
  6. ЎФТТ қиёслови:

стационар қиёслаш лабораторияларида;

кўчма қиёслаш лабораторияларида;

бевосита ЎФТТ жойлашган жойларда, қиёсловчиларни хизмат сафарига юбориш йўли билан (ЎФТТ транспортда ташиш имкони мавжуд бўлмаганда) ўтказилади.

  1. ЎФТТ қиёслашга етказишни ариза берувчи таъминлайди.
  2. Қиёслаш ишлари ЎФТТдан фойдаланиш жойига бориб, ариза берувчининг ҳудудида бажарилганда ариза берувчи белгиланган талабларга мувофиқ қиёслаш шароитлари, жумладан қиёслашни амалга ошираётган ДМХ органига тегишли қиёслаш ва ёрдамчи воситаларини қиёслаш жойига олиб бориш ва олиб келишни таъминлаши керак.

2-боб. ЎФТТни қиёслашга тақдим этиш тартиби

  1. Қиёслаш ариза берувчининг ёзма аризасига кўра ўтказилади. Қиёслаш имконияти қиёслашни ўтказадиган ДМХ органи томонидан ёзма ариза берилган кундан бошлаб уч иш куни давомида кўриб чиқилади.
  2. Аризада қуйидагилар кўрсатилади:

ариза берувчининг номи ва реквизитлари;

ЎФТТ номи, тури (белгиси), метрологик тавсифлари, миқдори ва ишлаб чиқарувчи мамлакат;

аризага илова қилинадиган меъёрий, техник ва илова қилинган ҳужжатлар рўйхати;

ЎФТТ қиёслаш билан боғлиқ харажатларни тўлаш кафолатланган мажбурият.

  1. Ариза берувчи ДМХ органларига қуйидагиларни тақдим этади:

ЎФТТ, уни транспортда ташиш имконияти бўлмаган тақдирда эса — ваколат берилган қиёсловчиларга синовлар ўтказиш учун зарур шароитларни таъминлаш;

ЎФТТдан фойдаланиш ҳужжатлари;

қиёслаш усули ва воситаларини регламентловчи меъёрий ҳужжат.

  1. ЎФТТнинг қиёслашда бўлиш вақти 15 иш кунидан ошмаслиги керак, вақт нормаси қиёслаш усулининг меъёрий ҳужжатига (кейинги ўринларда МҲ деб аталади) асосан кўрсатилган муддатдан ошадиган, бироқ 30 иш кунидан ошмайдиган ЎФТТ бундан мустасно.
  2. Қиёслаш ишларини ўтказиш шартлари ариза берувчи ва ДМХ органлари ўртасида тузиладиган шартномада кўрсатилади.

3-боб. ЎФТТни қиёслашни ташкил қилиш ва ўтказиш тартиби

  1. ЎФТТ қиёслаш ушбу Низомга иловадан схема бўйича амалга оширилади.
  2. ЎФТТ бирламчи, даврий, навбатдан ташқари, инспекцион ва эксперт қиёслашлардан ўтказилади.
  3. Бирламчи қиёслашдан ЎФТТ ишлаб чиқаришдан чиқишида ёки уни таъмирлашдан сўнг ўтказилади.
  4. Бирламчи қиёслашдан барча ЎФТТ нусхалари ўтказилиши лозим, метрологик аттестациялашдан ўтказилган ЎФТТ бундан мустасно.
  5. Даврий қиёслашдан фойдаланишда ёки сақлашда бўлган ЎФТТ ўтказилади.
  6. ЎФТТни фойдаланиш (сақлаш) вақтида навбатдан ташқари қиёслаш қуйидаги ҳолатларда ўтказилади:

узоқ (битта қиёслашлараро интервалдан ортиқ) муддат сақлангандан сўнг ЎФТТни фойдаланишга киритишда;

ЎФТТнинг МҲда кўрсатилган фойдаланиш шароитлари бузилганда;

ЎФТТ қониқарсиз ишлаганда.

  1. Инспекцион қиёслаш давлат метрологик назоратини амалга оширишда ЎФТТнинг қўлланишга яроқлилигини аниқлаш учун ўтказилади.
  2. Инспекцион қиёслашни инспекцион қиёслаш талабларига мувофиқ қиёслаш усулининг МҲда кўзда тутилган тўлиқ ҳажмда ўтказмасликка йўл қўйилади.
  3. Инспекцион қиёслаш натижалари қиёслаш далолатномасида акс эттирилади.
  4. Инспекцион қиёслаш текширилаётган юридик ёки жисмоний шахс вакилининг иштирокида ўтказилади.
  5. Эксперт қиёслаш ДМХ органлари, тергов, прокуратура ёки суд органларининг қарори бўйича ўтказилади. Қиёслаш натижалари бўйича ДМХ органининг раҳбари томонидан тасдиқланадиган хулоса тузилади.
  6. Эксперт қиёслашни ўтказишда манфаатдор томонларнинг вакиллари қатнашиши мумкин.

4-боб. ЎФТТни қиёслаш натижаларини расмийлаштириш

  1. Қиёслаш натижаларига кўра ЎФТТ қўлланишга яроқли деб тан олинган тақдирда ўлчаш воситасини қиёслаш сертификати берилади, шунингдек, ЎФТТга ёки унинг техник ҳужжатига қиёслаш усулининг МҲга асосан қиёслаш тамғасининг босма изи қўйилади.
  2. Қиёслаш натижаларига кўра ЎФТТ қўлланишга яроқсиз деб тан олинган тақдирда ўлчаш воситасининг қўлланишга яроқсизлиги ҳақида хабарнома ёзиб берилади.

5-боб. Якунловчи қоидалар

  1. ЎФТТни қиёслаш ишлари учун ҳақ тузилган шартнома шартларига мувофиқ, ариза берувчи томонидан тўланади.

Юридик ёки жисмоний шахс аризасига кўра эксперт қиёслаш ўтказиш ишлари учун ҳақ ариза берувчи томонидан тўланади.

  1. Қиёслаш ишларининг тегишли тарзда бажарилмаганлиги ва тегишли меъёрий ҳужжатларнинг талабларига риоя қилинмаганлиги учун қиёслашни бажарган ДМХ органи жавоб беради.
  2. ДМХ органи ЎФТТ ариза берувчига топширилгунга қадар қиёслаш натижаларининг ишончлилиги учун жавоб беради.
  3. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
  4. ЎФТТни қиёслаш натижаларидан норози бўлган тақдирда манфаатдор томон «Ўзстандарт» агентлигига ёки бевосита суд органларига мурожаат қилишга ҳақли.
  5. ЎФТТни қиёслаш бўйича бошқа қоидалар Ўзбекистон Республикаси ўлчашлар ягоналигини таъминлаш тизимининг меъёрий ҳужжатларига асосан тартибга солинади.

Ўлчаш функцияларига эга тиббий техниканинг метрологик назоратини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА

Ўлчаш функцияларга эга тиббий техникани қиёслашдан ўтказиш

СХЕМАСИ

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 февралдаги 112-сон қарорига
3-ИЛОВА

Тиббий техникани даврий синовлардан ўтказиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

  1. Мазкур Низом тиббий техникани даврий синовлардан ўтказиш тартибини ва ушбу синовларни амалга оширадиган ташкилотлар ўртасидаги ўзаро муносабатларни белгилайди.
  2. Синовлар — бу тиббий техниканинг фойдаланишга яроқлилигини ва унинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича ишлар комплекси.
  3. Мажбурий даврий синовлардан (кейинги ўринларда синовлар деб аталади) диагностика ва касалликни даволашда қўлланадиган, меъёрланган метрологик тавсифларга эга бўлмаган тиббий техника ўтказилади.
  4. Техник тавсифлари меъёрий ҳужжатга мувофиқ меъёрланмайдиган тиббий техника меъёрланган метрологик тавсифларга эга бўлмаган тиббий техника ҳисобланади.

Меъёрланган метрологик тавсифларга эга бўлмаган тиббий техника ўлчаш функцияларига эга бўлган техника туркумига кирмайди.

  1. Тиббий техника номлари рўйхати ва синовдан ўтказиш даврийлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишувга кўра, «Ўзстандарт» агентлиги томонидан белгиланади.
  2. Тиббий техникани синовдан ўтказиш «Ўзстандарт» агентлиги томонидан аккредитацияланган юридик шахслар томонидан, белгиланган тартибда амалга оширилади.
  3. Тиббий техникага, кейинчалик синовлардан ўтказган ҳолда, комплекс техник хизмат кўрсатишдан ўтказувчи юридик шахс ўтказилаётган синов қисми бўйича аккредитацияланган бўлиши керак.
  4. Тиббий техникадан кафолатланган фойдаланиш муддати даврида уни таъмирлаш, техник хизмат кўрсатиш ва синовдан ўтказиш ишлаб чиқарувчи завод (фирма)лар билан шартномага эга бўлган ташкилотлар томонидан амалга оширилиши мумкин. Шартномалар мавжуд бўлмаган тақдирда, кафолатланган муддат даврида ушбу ишлар ишлаб чиқарувчи завод (фирма)лар томонидан амалга оширилади. Бу ҳолда аккредитация талаб этилмайди.
  5. Тиббий техникани даврий синовдан ўтказиш ишлари, қоидага кўра, томонларнинг ўзаро муносабатини тартибга солувчи асосий ҳужжат ҳисобланган шартнома бўйича амалга оширилади. Шартномалар қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳамда ушбу Низом талабларини ҳисобга олган ҳолда тузилиши керак.

2-боб. Тиббий техникани даврий синовлардан ўтказишни амалга оширадиган ташкилот ва тиббиёт ташкилоти ўртасидаги ўзаро муносабатлар

  1. Синовларни амалга оширувчи ташкилот:

тиббиёт ташкилотининг тиббий техникани синовдан ўтказиш ишларини бажариш учун берилган аризасига мувофиқ шартномалар тузади;

техник текширув ва синов усуллари бўйича ишларни бажаришнинг илғор усулларини жорий этади;

комплекс техник хизмат кўрсатишга қабул қилинган тиббий техниканинг конструктив ва фойдаланиш хусусиятлари тўғрисида ахборот йиғади, унинг ишидаги бузилиш сабабларини ўрганади ва умумлаштиради, юқори органларни хабардор қилади ва ишлаб чиқарувчи заводларга рекламациялар тақдим этиш учун дефект далолатномалари тузиш бўйича комиссия ишида иштирок этади;

тиббиёт ташкилотларига тиббий техникани ўзлаштиришда техник ёрдам кўрсатади, тиббиёт ходимларига ундан фойдаланиш қоидалари бўйича инструктаж ўтказади;

комплекс техник хизмат кўрсатишда бўлган тиббий техника ҳисобини юритади. соғлиқни сақлаш органлари ва «Ўзстандарт» агентлигининг расмий сўровига кўра ҳисобга олишга оид ахборотни тақдим этади;

тиббиёт ташкилотларига тиббий техникани ўрнатишда хоналарнинг Санитария қоида ва меъёрлари қоида ва йўриқнома талабларига мувофиқлигини аниқлашда техник ёрдам кўрсатади.

  1. Тиббиёт ташкилоти:

тиббий техникани синовдан ўтказиш ишларини бажариш учун шартномалар тузади, шунингдек, тузилган шартномалар мавжуд бўлмаганда, ушбу ишларни бажариш учун ариза беради;

синовдан ўтказиш учун зарур шароитларни таъминлайди (хизмат кўрсатилаётган тиббий техникани синаш учун шароит яратади ва зарур бўлганда синов ўтказиш вақтида унинг ишини тўхтатиб туради, хоналар ва муҳандислик коммуникацияларини тайёрлаш ишларини ташкиллаштиради, зарур бўлганда синаш ишларини ташкил қилиш учун ишлаб чиқариш хонасини тақдим этади);

синовлар ўтказиш учун хона тайёрлайди ва тиббий техникадан фойдаланиш бўйича ходимлар билан инструктаж ўтказади, синовлар ўтказилган ускуналарни қабул қилади;

тиббий техникадан оқилона фойдаланиш учун жавоб беради, унинг фойдаланиш бўйича ҳужжати талабларига мувофиқ ишлатилишини таъминлайди ва у билан ишлашга махсус тайёргарликка эга бўлмаган шахсларни қўймайди;

тиббий техниканинг ишлаш қобилиятини ва ўтказилган синов ишларининг сифатини мунтазам равишда текширади, ушбу ишлар бажарилганлиги тўғрисидаги далолатномани тасдиқлайди;

тиббиёт ходимларининг тиббий техникадан фойдаланиш ва у билан ишлашда хавфсизлик техникаси қоидалари бўйича таълим олишини ташкил қилади;

маҳаллий ташкилотлар томонидан бажарилмайдиган тиббий техникани ўрнатиш, созлаш ва таъмирлаш ишларини ўтказиш учун ишлаб чиқарувчи завод, хорижий фирма ва бошқа ихтисослашган ташкилот вакилларининг чақирувини расмийлаштиради;

фойдаланишда бўлган ўлчаш функцияларига эга тиббий техника ҳолатини назорат қилади ва унинг «Ўзстандарт» агентлиги бўлинмаларида ўз вақтида қиёслашдан ўтказилишини таъминлайди;

шартномага ўз вақтида ўзгартиришлар киритиш учун бир ой муддатда синовларни амалга оширувчи аккредитацияланган ташкилотга янги келган ва ҳисобдан чиқарилган тиббий техника ҳақида маълумот юборади;

мавжуд тиббий техника ҳисобини юритади;

синовларни амалга оширувчи мутахассисларни жалб қилган ҳолда (зарур бўлганда) тиббий техникани рўйхатдан чиқаради;

тиббий ёки бошқа техникаларнинг утилизация қилиш ишларини бажарувчи ташкилотларга топширилишини амалга оширади.

тиббий техникани таъмирлаш, қиёслашга етказиб берилишини ташкил этади ҳамда ишлар бажарилгандан сўнг уни ўз вақтида қабул қилиб олади.

3-боб. Тиббий техникани синовдан ўтказиш бўйича техник ишларнинг мазмуни

  1. Синов ишлари тиббий техниканинг муайян турларига тааллуқли бўлган меъёрий-техник ҳужжатлар (давлат, давлатлараро стандартлар, ташкилот стандартлари) талабларига мувофиқ амалга оширилади.
  2. Мажбурий синов қуйидаги иш турларини ўз ичига олади:

босим остида ишловчи идишларни (буғли стерилизаторлар ва ҳ.к.) гидравлик синаш;

ерга уловчи қурилмаларни синаш;

тиббий техника изоляциясининг электр бўйича мустаҳкамлигини синаш.

Бошқа синов турлари тиббий техниканинг алоҳида турларига тегишли меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқ, шартнома, ариза, келишилган жадвалга кўра ўтказилади.

  1. Тиббий техника навбатдан ташқари техник синовлардан ўтказилиши мумкин.
  2. У ёки бу вазиятларда тиббий техниканинг чиқариш параметрлари ўзгарганда, эҳтиёт қисмларнинг баъзилари алмаштирилганда ёки тиббий техникани навбатдан ташқари синаш, унинг бирор бир қисмининг алмаштирилиши чиқариш параметрларининг ўзгаришига олиб келиши мумкин бўлган таъмирлаш ёки техник хизмат кўрсатишдан сўнг ёки тиббий техниканинг чиқариш параметрлари у ёки бошқа вазиятга кўра ўзгарганлиги гумон қилинган ҳолда ўтказилади.
  3. Тиббий техниканинг навбатдан ташқари техник синовлари ишлаб чиқаришга оид таъмирлаш ишларининг ҳажмига боғлиқ ҳолда тўлиқ ёки қисман бўлиши мумкин.
  4. Ўтказилган синов натижаларига кўра, натижаларга боғлиқ ҳолда, ушбу Низомнинг1ва 2-иловаларида келтирилган шакл бўйича тиббий техникани даврий синовдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳнома ёки тиббий техниканинг белгиланган талабларга номувофиқлиги тўғрисидаги синов далолатномаси берилади.

4-боб. Тиббий техникани синовдан ўтказиш ишлари учун ҳисоб-китоблар

  1. Тиббий техникани синовдан ўтказиш ишлари учун ҳисоб-китоблар белгиланган тартибда тасдиқланган прейскурантга мувофиқ амалга оширилади.

Тиббий техникани даврий синовлардан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА

       

__________________________________________________________________________________________________________

синовни ўтказган юридик шахснинг номи

       
ТИББИЙ ТЕХНИКАНИ ДАВРИЙ СИНОВДАН ЎТКАЗИШНИНГ
_______-сон ГУВОҲНОМАСИ
       
     

Амал қилиш муддати
20__ йил «___» _________ гача

       
Ушбу гувоҳнома ___________________________________________________________________________________________ қўллаган ҳолда

ўлчаш воситасининг номи ва белгиланиши

________________________________________________________________________________________________________________мувофиқ

синов бўйича меъёрий ҳужжат номи ва белгиланиши

_____________________________________________________________________________________________________синовдан ўтказилган

тиббий техникани синовдан ўтказган юридик шахс номи

_________________________________________________________________________________________________________тегишли бўлган

юридик шахс — эгаси

_______________________________________________________________________________________________________________________

юридик шахс — ишлаб чиқарувчи

______________________________________________________________________________________ишлаб чиқарилган (импорт қилинган)

юридик шахс — ишлаб чиқарувчи ва ипортер давлат

чиқариш тавсифи_________________________________________________________________________________________________ бўлган

МҲга мувофиқ чиқариш ва бошқа параметрлар номи

_________________________________________________________________________________________________________тиббий техника

тиббий техниканинг номи ва белгиланиши, завод рақами

_______________________________________________________________________________________________________________________

тиббий техникага бўлган талабларни регламентловчи

_________________________________________________________________________________________________________талабларига мос

меъёрий ҳужжатнинг номи ва белгиланиши

ва фойдаланишга йўл қўйилади      
   

Синовлар ўтказилган сана 20___йил «___»___________

Синов ўтказган юридик

   

шахс муҳрининг

 

Синовчи _______________________

изи

   

(имзо)

   

__________________________________

     

(Имзонинг ёйилмаси)

Тиббий техникани даврий синовлардан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

Тиббий техниканинг белгиланган талабларга номувофиқлиги тўғрисида синов
ДАЛОЛАТНОМАСИ

                                 
__________________________________________________________________________________________________________ижрочи томонидан:

синов ўтказган юридик шахс номи

_____________________________________________ -сон шартнома асосида 20____ йил __________________________________________ ойида
_________________________________________________ талабларига мувофиқ _______________________________________________ тиббий
   

синов бўйича МҲ

           

ТТ номи

     
техника синовдан ўтказилди.                    

Т/р

ТТ номи, тури

Заводдаги рақами

Талаб бўйича параметрлар

Синовлардан ўтказишда олинган параметрлар

         
         
                                 
Олинган натижаларга мувофиқ серия рақами _________________ бўлган _______________________________ тиббий техникадан фойдаланишга йўл
               

ТТ номи

           
қўйилмайди.
                 

Синов ўтказилган сана 20___йил «___»___________

Синов ўтказган юридик

   

шахс муҳрининг

           

Синовчи _______________________

изи

              (имзо)  
                 

______________________________

                         

(Имзо ёйилмаси)

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси