Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ФАРМОЙИШИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириғига асосан Қирғизистон Республикасига коронавирус инфекцияси (COVID-19) тарқалишини бартараф этиш учун зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари ва тиббий буюмлар билан таъминлашда амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида:
1. Қирғизистон Республикасига озиқ-овқат маҳсулотлари ва тиббий буюмлар шаклидаги инсонпарварлик ёрдами 1-иловага мувофиқ рўйхат бўйича юборилсин.
2. «Ўздонмаҳсулот» АКнинг «Қўрғонтепа дон маҳсулотлари» АЖ инсонпарварлик ёрдами юкини шакллантириш пункти (кейинги ўринларда — шакллантириш пункти) ва юк жўнатувчи этиб белгилансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги инсонпарварлик юки етказиб берилиши учун масъул этиб белгилансин.
4. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ «Ўздонмаҳсулот» АКнинг «Қўрғонтепа дон маҳсулотлари» АЖ ҳамда «Ўзкимёсаноат» АЖнинг «Навоиазот» АЖ буюртмаларига асосан керакли миқдордаги вагонларни ажратсин ва инсонпарварлик ёрдами юкининг белгиланган манзилга (Қирғизистон Республикаси, Ўш шаҳри) етказиб берилишини таъминласин.
5. Белгилансинки:
инсонпарварлик ёрдами юкининг таннархи, уни қадоқлаш, шакллантириш пунктига ҳамда белгиланган манзилга етказиб бериш билан боғлиқ харажатлар 2-иловага мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағлари ҳисобига;
инсонпарварлик ёрдами юкини ташиш билан боғлиқ транспорт харажатлари ва тарифлар «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг асосий фаолиятидан тушадиган маблағлар ҳисобига қопланади.
6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон томонининг инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш нияти тўғрисида Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигини белгиланган тартибда хабардор қилсин, шунингдек, инсонпарварлик юки етказиб бериладиган пунктни ва уни топшириш билан боғлиқ бошқа ташкилий масалаларни келишсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси ушбу фармойишга мувофиқ давлат захираларидан чиқарилган моддий бойликларнинг ўрни белгиланган тартибда тўлдирилишини назарда тутсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари инсонпарварлик юкининг етказилиши ва топширилишида иштирок этадиган Ўзбекистон Республикаси вакилларига чиқиш ҳужжатлари тезкор расмийлаштирилишини ҳамда инсонпарварлик юки Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасидан тўсиқларсиз ўтказилишини таъминласинлар.
9. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси жўнатилаётган юкнинг божхона декларацияси ҳамда карантин назорати ва фитосанитария гувоҳномалари бепул расмийлаштирилишини таъминласинлар.
10. Ўзбекистон Республикаси Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва «Дунё» ахборот агентлиги Қирғизистон Республикасига инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш бўйича ишлар оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан, электрон оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласинлар.
11. Мазкур фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирнинг маслаҳатчиси — Саноат ва унинг базавий тармоқларини ҳамда кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи ва Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари А.Х. Қўлдошев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 28 май,
274-Ф-сон
 
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 майдаги 274-Ф-сон фармойишига
1-ИЛОВА
Қирғизистон Республикасига инсонпарварлик ёрдами сифатида юбориладиган озиқ-овқат маҳсулотлари ва тиббий буюмлар
РЎЙХАТИ
 

Т/р

Ташкилот номи

Маҳсулот номи

Ўлчов бирлиги

Миқдори

1.

«Ўздонмаҳсулот» АК

ун*

тонна

1 000,0

2.

«Ўзкимёсаноат» АЖ

суюқ натрий гипохлориди

тонна

60,0

3.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини

бошқариш қўмитаси

бир маротабалик қўлқоплар (стерилланган)

дона

5 000,0

4.

«Маданият текстиль кўп тармоқли» МЧЖ

бир маротабалик бош кийимли ҳимоя комбинезони

(1-даражали)

дона

2 500,0

5.

«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси

бир маротабалик тиббий юз ниқоби

дона

5 000

* Ун «Қўрғонтепа дон маҳсулотлари» АЖ омборларидан уннинг давлат ресурслари ҳисобидан етказиб берилади.
 
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 майдаги 274-Ф-сон фармойишига
2-ИЛОВА
Қирғизистон Республикасига инсонпарварлик ёрдами юкининг таннархи, уни қадоқлаш, шакллантириш пунктига ҳамда белгиланган манзилга етказиб бериш билан боғлиқ
ХАРАЖАТЛАР СМЕТАСИ
 

Т/р

Ташкилот номи ва харажатлар тури

Дастлабки ҳисоб-китоблар

Суммаси*

1.

«Ўздонмаҳсулот» АК

 

2 487 789 000,0 сўм

1.1

Ун маҳсулотининг шакллантириш пунктига етказиб бериш харажатлари билан биргаликдаги нархи**

1 000 000,0 кг х 2 487,789 сўм

2 487 789 000,0 сўм

2.

«Ўзкимёсаноат» АЖ

 

91 200 000,0 сўм

2.1

Суюқ натрий гипохлоридининг шакллантириш пунктига етказиб бериш харажатлари билан биргаликдаги нархи

60,0 тонна х 1 520 000,0 сўм

91 200 000,0 сўм

3.

«Маданият текстиль кўп тармоқли» МЧЖ

 

116 645 000,0 сўм

3.1

Бир маротабалик бош кийимли ҳимоя комбинезонининг шакллантириш пунктига етказиб бериш харажатлари билан биргаликдаги нархи

2 500 дона х 46 658,0 сўм

116 645 000,0 сўм

4.

«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси

 

11 250 000,0 сўм

4.1

Бир маротабалик тиббий юз ниқобларининг шакллантириш пунктига етказиб бериш харажатлари билан биргаликдаги нархи

5 000 дона х 2 250,0 сўм

11 250 000,0 сўм

5

«Қўрғонтепа дон маҳсулотлари» АЖ

 

10 706,0 АҚШ доллари

5.1

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг «O‘zbektemiryo‘lekspeditsiya» УК билан шартномаси асосида Қирғизистон Республикаси ҳудудида темир йўл орқали юк ташиш харажатлари

1 060,0 тн х 10,1 АҚШ доллари

10 706,0 АҚШ доллари

 

Жами:

2 706 884 000,0 сўм 10 706,0 АҚШ доллари

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.05.2020 й., 09/20/274-Ф/0691-сон)

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси