ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ФАРМОЙИШИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ёшлик I» кони негизида «Олмалиқ КМК» АЖ ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш тўғрисида» 2017 йил 1 мартдаги ПҚ-2807-сон
қарори ижросини таъминлаш ҳамда «Ёшлик I» конини ўзлаштириш» инвестиция лойиҳасининг амалга оширилишини жадаллаштириш мақсадида:
1. «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда — «Олмалиқ КМК» АЖ) томонидан амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш ва унинг жорий фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича доимий ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда — ишчи гуруҳ) фаолият юритаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. «Олмалиқ КМК» АЖнинг рақобатбардошлигини ва мавжуд ишлаб чиқариш ҳажмларни ошириш, янги қувватларни яратиш мақсадида қуйидаги устувор вазифаларни назарда тутадиган 2020 — 2024 йилларда «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамияти томонидан «Ёшлик I» конини ўзлаштириш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш стратегияси
1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
асосий кўрсаткичлар, босқичлар ва қуриладиган объектлар таркибини белгилаш;
инвестиция лойиҳасини амалга ошириш давомида юзага келадиган хавф-хатарларни баҳолаш ва уларни камайтириш;
ўзлаштириладиган маблағларнинг дастлабки қийматини ва молиялаштиришнинг прогноз манбаларини аниқлаш;
инвестиция лойиҳасини амалга оширишнинг аниқ механизмларини белгилаш;
инвестиция лойиҳасини амалга ошириш юзасидан тизимли равишда мониторинг олиб бориш ва назорат ўрнатилишининг таъсирчан механизмларини жорий этиш.
3. 2020 — 2024 йилларда «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамияти томонидан «Ёшлик I» конини ўзлаштириш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш стратегиясининг ижросини таъминлаш бўйича «Йўл харитаси» (кейинги ўринларда — «Йўл харитаси» )
2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар раҳбарлари зиммасига «Йўл харитаси»да белгиланган тегишли чора-тадбирларнинг тўла ҳажмда ва белгиланган муддатларда сифатли амалга оширилиши юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.
5. Ишчи гуруҳ (Ишметов, Ортиқов) ва «Олмалиқ КМК» АЖ (Хурсанов):
масъул вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар билан биргаликда «Йўл харитаси»да белгиланган чора-тадбирларнинг тўла ҳажмда ва белгиланган муддатларда бажарилишини;
заруратга кўра лойиҳа амалга оширилишининг барча босқичларида тегишли ҳужжатларни (техник регламентларни тайёрлаш, шартномалар тузиш, қурилиш, монтаж қилиш, ишга тушириш ҳужжатлари ва бошқалар) экспертизадан ўтказиш, лойиҳа бўйича хавф-хатарларни баҳолаш ҳамда уни кузатиб бориш мақсадида халқаро етакчи компаниялар белгиланган тартибда жалб қилинишини таъминласин.
6. Мазкур фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ва «Олмалиқ КМК» АЖ бошқаруви раиси А.Х. Хурсанов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 майдаги 267-Ф-сон
фармойишига
1-ИЛОВА
2020 — 2024 йилларда «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамияти томонидан «Ёшлик I» конини ўзлаштириш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш
Мамлакатимизда рангли ва нодир металларни ишлаб чиқарувчи асосий корхона сифатида ўзининг 70 йиллик тарихига эга бўлган «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда — «Олмалиқ КМК» АЖ) рангли металлургия байроқдори ҳисобланади. «Олмалиқ КМК» АЖнинг ишлаб чиқариш қувватлари Тошкент, Сурхондарё, Наманган ва Жиззах вилоятларида жойлашган мис-молибден, қўрғошин-рух, олтин ва кумуш конларига асосланади.
Ҳозирда «Олмалиқ КМК» АЖда ишлаб чиқаришни модернизация қилиш бўйича бир қатор йирик ишлар амалга оширилмоқда, хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ёшлик I» кони негизида «Олмалиқ КМК» АЖ ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш тўғрисида» 2017 йил 1 мартдаги ПҚ-2807-сон
қарорига мувофиқ «Олмалиқ КМК» АЖ томонидан «Ёшлик I» конини ўзлаштириш» инвестиция лойиҳаси (кейинги ўринларда — инвестиция лойиҳаси) амалга оширилмоқда.
Инвестиция лойиҳаси доирасида жалб қилиниши режалаштирилаётган Тошкент вилояти, Олмалиқ шаҳри атрофидаги қазилма бойликларни пухта ўрганиб чиқиш мақсадида 2019 йилнинг июль ойида «SRK Consulting» халқаро ихтисослаштирилган компанияси томонидан олтин-мис конлари кон-геология захираларининг дастлабки техник-иқтисодий таҳлили ўтказилди.
Таҳлил натижаларига кўра қуйидаги хулосаларга келинди:
захиралар бўйича шу кунгача мавжуд бўлган тарихий маълумотлар тўғри ва Олмалиқ шаҳри атрофидаги фойдали қазилмалар захиралари дунёдаги энг йирик олтин-мис конгломератларидан бири (Мўғилистоннинг Оюу-Толгой конларидан кейин иккинчи) ҳисобланиши;
олтин-мис рудасининг умумий захираси ҳажми 17,0 млрд тоннадан, хусусан, тасдиқланган захиралари — 2,3 млрд тонна, тахминий захиралар — 14,7 млрд тоннадан кўпроқни ташкил этиши;
ўтказилган лаборатория таҳлилларига кўра тахминан 44 млн тонна мис, 5,7 минг тонна олтин, 36,5 минг тонна кумуш, бундан ташқари молибден — 832,5 минг тонна, шунингдек, рений ва бошқа нодир металлар мавжудлиги ўз тасдиғини топди.
«SRK Consulting» компанияси ўз хулосасида 2023 йилдан бошлаб Олмалиқ шаҳри атрофидаги рудали конларни йилига 100 млн тонна, хусусан «Ёшлик I» конида 60,0 млн тонна (кейинчалик 74,0 млн тоннага етказиш имконияти билан) ва Қалмоқир конида 40,0 млн тонна (ҳозирги кунда Қалмоқир конида йилига 34,0 млн тонна руда қазиб олинади) руда қазиб олиш орқали ўзлаштиришни тавсия этган.
Бугунги кунда инвестиция лойиҳаси доирасида 233,0 млн долларидан зиёд қийматдаги юқори унумли тоғ-кон техникаси харид қилинди. Мамлакатимизда ишлаб чиқарилган 70,6 млрд сўмдан зиёд қийматдаги техникалар, 5,0 млрд сўмлик электр асбоб-ускуналари етказиб берилди.
Объектда қурилиш-монтаж, тоғ-кон ва қазиш ишлари олиб борилмоқда. Инвестиция лойиҳаси бошланганидан буён жами 41,4 млн куб метрдан зиёд ҳажмда қазиш ишлари бажарилди. Агар 2017 йилда 3,2 млн куб метр қазиш ишлари амалга оширилган бўлса, 2020 йилнинг январь-февраль ойларида 4,2 млн куб метрдан кўпроқ қазиш ишлари бажарилди (2020 йилда бажариладиган ишлар ҳажми 25 млн куб метрни ташкил этади).
2020 йил охирига қадар инвестиция лойиҳаси доирасида ўзлаштириладиган инвестицияларнинг умумий ҳажми 225,2 млн долларига тенг бўлиши кутилмоқда.
Инвестиция лойиҳаси доирасида қуйидаги объектлар қурилиши режалаштирилган:
а) йилига 74 млн тонна руда қазиб олиш қувватига эга бўлган «Ёшлик I» тоғ-кон комплекси;
б) йилига 60,0 млн тонна рудани қайта ишлаш имкониятига эга бўлган 3-сон мис бойитиш фабрикаси ва мис бойитиш жараёни қолдиқларини сақлаш объекти;
в) мис эритиш заводи объектлари:
соатига 55,0 минг куб метр техник кислород ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган кислород станцияси;
2-сон мис эритиш (Ванюков) печи;
йилига 275,0 минг тонна мис катоди ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган мис электролиз цехи;
йилига 1 200,0 минг тонна сульфат кислотаси ишлаб чиқариш цехи;
г) кунига 1 000,0 тонна оҳак ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган Оҳак заводи;
д) ташқи электр тармоғи объектлари.
1. 2020 — 2024 йилларда «Олмалиқ КМК «АЖ томонидан «Ёшлик I» конини ўзлаштириш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш стратегияси кейинги ўринларда — Стратегия) қуйидаги устувор вазифаларни белгилайди:
инвестиция лойиҳасини амалга оширишнинг асосий принциплари;
асосий кўрсаткичлар, босқичлар ва қуриладиган объектлар таркибини белгилаш;
инвестиция лойиҳасини амалга ошириш давомида юзага келадиган хавф-хатарларни баҳолаш ва уларни камайтириш;
ўзлаштириладиган маблағларнинг дастлабки қиймати ва молиялаштиришнинг прогноз манбаларини аниқлаш;
инвестиция лойиҳасини амалга оширишнинг аниқ механизмларини белгилаш;
инвестиция лойиҳасини амалга ошириш юзасидан тизимли равишда мониторинг олиб бориш ва назорат ўрнатишнинг таъсирчан механизмларини жорий этиш.
2. 2020 — 2024 йилларда «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ томонидан «Ёшлик I» конини ўзлаштириш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш стратегиясининг ташкилий схемаси ушбу Стратегияга
1-иловага мувофиқ амалга оширилади.
3. Қуйидагилар инвестиция лойиҳасини амалга оширишнинг асосий принциплари ҳисобланади:
қидирув натижалари, минерал ресурслар ва руда захиралари ҳисоботи Австралия кодекси (JORC Code) стандартларига мувофиқ захираларни ҳисоблаш.
қимматбаҳо, рангли ва нодир металларни қазиб олишни ошириш натижасида мис катоди, олтин, кумуш, рух ва нодир металларни ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш;
одамлар ва атроф-муҳитни ишлаб чиқаришда юзага келадиган заҳарли моддалар ва газларнинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш;
янги иш ўринлари яратиш орқали Олмалиқ шаҳри ва Тошкент вилояти аҳолисининг бандлик даражасини ошириш.
4. Қуйидагилар 2020 — 2024 йилларда «Ёшлик I» конини ўзлаштириш» инвестиция лойиҳасини амалга оширишнинг асосий кўрсаткичлари ҳисобланади:
мис-молибден рудаларини қазиб олиш ва қайта ишлашни йиллик 35,0 млн тоннадан 100,0 млн тоннага;
маҳаллий хом ашё ҳисобидан ишлаб чиқариладиган мис катоди ҳажмини 108,0 минг тоннадан 265,0 минг тоннага;
олтин ишлаб чиқаришни 15,0 тоннадан 31,0 тоннага;
кумуш ишлаб чиқаришни 96,0 тоннадан 169,0 тоннага кўпайтириш.
Бундан ташқари, металлургия соҳасидаги илм-фанни ривожлантириш, замонавий технологияларни татбиқ этиш ҳамда малакали кадрларни тайёрлаш орқали «Олмалиқ КМК «АЖнинг ишлаб чиқариш қувватларидан хавфсиз фойдаланиш инфратузилмасини яратишга эришилади.
5. Асосий кўрсаткичларга эришиш учун инвестиция лойиҳаси қуйидаги 2-босқичда амалга оширилади:
а) 1-босқич — 2020 — 2023 йилларда рудалар ва тоғ жинсларини ортиш, юклаш ва ташиш линиялари, махсус техника, темир йўл станциялари, электр таъминоти тармоқлари, ички йўллар тизими, таъмирлаш базалари, автоматлаштирилган бошқариш тизими ва бевосита қазиш майдонини ўз ичига олган йилига 74,0 млн тонна руда қазиб олиш қувватига эга бўлган «Ёшлик I» тоғ-кон комплекси барпо этилади;
рудани қазиб олиш очиқ усулда портлатиш ишларини олиб бориш орқали амалга оширилади;
кон ишларини лойиҳалаш давомида тоғ-кон ишларини режалаштириш бўйича замонавий ёндашув ҳамда циклик оқим технологиялари (ЦОТ-руда, ЦОТ-тоғ жисмлари) қўлланилади;
йилига 60,0 млн тонна рудани қайта ишлаш имкониятига эга бўлган 3-мис бойитиш фабрикаси ва мис бойитиш жараёнида ҳосил бўладиган қолдиқларни сақлаш объекти қурилади;
б) 2-босқич — 2022 — 2024 йилларда мис эритиш заводининг қуйидаги объектлари лойиҳалаштирилиб қурилади ва фойдаланишга топширилади:
275,0 минг тонна мис ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган мис электролизи цехи;
1 200,0 минг тонна сульфат кислотаси ишлаб чиқариш цехи;
55,0 минг куб метр кислород ишлаб чиқариш қувватлари;
Бундан ташқари, янги 2-эритиш (Ванюков) печи қурилади, анод ва конвертор бўлимлари реконструкция қилиниб, кенгайтирилади.
6. Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш жараёнида қуйидаги асосий хатарлар мавжуд:
а) макроиқтисодий хавф-хатарлар:
коронавирус COVID-19 пандемияси оқибатида юзага келган глобал инқироз асоратлари;
жаҳонда, шу жумладан инвестиция лойиҳасини амалга оширишни молиялаштиришда иштирок этаётган мамлакатларда иқтисодий вазиятнинг ёмонлашуви;
экспортга йўналтириладиган асосий товарларга жаҳондаги нархларининг кескин ва узоқ муддатли пасайиши эҳтимоли билан боғлиқ ҳолда иқтисодий вазиятнинг ёмонлашуви;
инвестиция лойиҳасини молиялаштиришга жалб қилинадиган тўғридан-тўғри хорижий кредит маблағларининг зарур ҳажмлари етарлича баҳоланмаганлиги;
б) ижтимоий хавф-хатарлар — мис бойитиш жараёнида ҳосил бўладиган қолдиқларни сақлаш ва «Ёшлик I» кони қурилиши майдонлари учун ерларни олиб қўйилиши ва уй-жойлари кўчирилиши назарда тутилган аҳоли билан ишлар етарли даражада ташкил қилинмаслиги натижасида ижтимоий таранглик юзага келиши туфайли инвестиция лойиҳасини амалга ошириш муддатлари узайтирилиши ёки тўхтатиб турилиши;
қидирув ишлари давомида янги, аввал кутилмаган ман этувчи ёки хавфли, шу жумладан, экологик ва сувни муҳофаза қилиш билан боғлиқ омилларнинг аниқланиши сабабли танланган ер майдонини ўзгартириш зарурати туфайли кўзда тутилмаган харажатлар;
инвестиция лойиҳасининг референт объект сифатидаги оптимал қийматини таъминлайдиган қонун ҳужжатлари ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тайёрланишининг кечиктирилиши сабабли инвестиция лойиҳаси объектларини қуриш қийматининг ошиши;
инвестиция лойиҳаси объектлари учун ускуналар етказиб бериш борасидаги жиддий қийинчиликлар;
г) сиёсий хавф-хатарлар — пудратчиларга, материаллар, асбоб-ускуналар етказиб берувчиларга, молия институтларига нисбатан халқаро санкциялар қўлланилиши.
7. Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича хавф-хатарларни аниқлаш ва баҳолаш, шунингдек, хавф-хавфларни бартараф этиш ва таъсирининг олдини олиш бўйича тадбирларни ишлаб чиқиш инвестиция лойиҳаси иштирокчиларининг муваффақиятли ишлаши учун муҳим омилдир.
8. Инвестиция лойиҳаси амалга оширилиши «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖнинг ўз маблағлари, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг маблағлари, маҳаллий тижорат банкларининг кредитлари, шунингдек, халқаро молия институтлари ва чет эл банкларнинг Ҳукумат кафолатисиз тўғридан-тўғри жалб қилинадиган кредитлари ҳисобига молиялаштирилиши назарда тутилади.
Дастлабки тахминий ҳисоб-китобларга кўра инвестиция лойиҳасининг умумий қиймати жами 4 502,0 млн долларни ташкил қилади.
Инвестиция лойиҳаси амалга оширилиши натижасида «Олмалиқ КМК» АЖнинг ишлаб чиқариш қувватлари мис эквивалентида 292 589,0 тоннага (157,0 минг тонна мис, 16,0 тонна олтин ва 73,0 тонна кумуш) ошиши кутилмоқда. Натижада 1,0 тонна мис эквивалентига сарфланадиган капитал қўйилмалар ҳажми 14 260,0 долларга тўғри келмоқда. Бугунги кунда амалга оширилаётган ва амалга оширилган 12 та йирик турдош лойиҳалар (хар бир тонна мис бирлигига ўртача капитал сарфи 17 400,0 доллар) билан солиштирилганда капитал қўйилмалар сарфи бўйича 6-ўринни (1-босқич 2-ўринни) эгалламоқда.
Инвестиция лойиҳаси доирасида 2020 йил 1 январга қадар 330,0 млн доллардан зиёд маблағлар ўзлаштирилган бўлса, келгуси даврларда 4 172,0 млн доллар маблағ ўзлаштирилиши режалаштирилади. Шу жумладан, инвестиция лойиҳасини амалга оширишнинг:
1-босқичида — 3 371,0 млн доллар;
2-босқичида — 801,0 млн доллар маблағ ўзлаштирилади.
«Ёшлик I» конини ўзлаштириш» инвестиция лойиҳаси доирасида амалга ошириладиган капитал қўйилмалар сарфи ва унинг таркиби ушбу Стратегияга
2-иловада келтирилган.
Инвестиция лойиҳасининг техник-иқтисодий асослари «Гипроцветмет» АЖ (Россия) томонидан тайёрланади, шу жумладан, 2020 йил 1 октябрга қадар лойиҳанинг I-босқичи техник-иқтисодий ҳисоб-китобларини Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУКдан экспертизадан ўтказилиб, тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритилади.
9. Инвестиция лойиҳасини муваффақиятли амалга ошириш учун Лойиҳа офисини ташкил этиш орқали «Олмалиқ КМК «АЖнинг жорий ишлаб чиқариш фаолияти инвестиция лойиҳасини бошқариш функцияларидан ажратилади.
Инвестиция лойиҳасини бошқариш мақсадида Лойиҳа офиси ташкил этилади. Шу билан бирга Лойиҳа офисига юқори малакали ҳамда ўхшаш лойиҳаларда иш тажрибасига эга бўлган хорижий мутахассислар жалб этилади.
Лойиҳа офисига қуйидаги вазифалар юкланади:
инвестиция лойиҳаси бўйича барпо этилиши лозим бўлган барча объектлар бўйича тузиладиган шартномалар юзасидан Техник топшириқларни ишлаб чиқиш;
Техник топшириқларни эксплуатация хизмати билан келишиш;
танлов (тендер) савдоларини ўтказиш орқали шартномалар тузиш;
қурилиш-монтаж ишларини назорат қилиш ҳамда қабул қилиш ишларини амалга ошириш ва бошқа вазифалар.
«Ёшлик I» конини ўзлаштириш» инвестиция лойиҳасини бошқариш схемаси
3-иловада келтирилган.
10. Инвестиция лойиҳасининг амалга оширилиши, умумий қиймати ва муддатларига таъсир ўтказиши мумкин бўлган келишув, битим ва ҳужжатларнинг келишилиши ҳамда тасдиқланиши таъминлаш мақсадида «Олмалиқ КМК» АЖнинг Кузатув кенгаши қошида Бошқарув қўмитаси ташкил этилади.
Бошқарув қўмитасига қуйидаги вазифалар юкланади:
инвестиция лойиҳасининг бюджети ва амалга ошириш муддатларини белгилаш;
шартномалар тузилиши, тендер ва танлов ўтказиш тартиби ва шартларини тасдиқлаш;
Лойиҳа офиси жавобгарлиги чегараларини белгилаш;
«Олмалиқ КМК» ва Лойиҳа офиси ҳамда Буюртмачи мухандислари ўртасида юзага келадиган келишмовчиликларни кўриб чиқиш ва ҳал этиш;
давлат органлари ва ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш ва бошқалар.
11. Молиялаштиришни ташкил этиш мақсадида банклар ва халқаро экспорт-суғурта агентликлари талабларига тўлиқ жавоб берадиган молиялаштириш модели ишлаб чиқилади.
Инвестиция лойиҳасининг молиялаштириш моделини ишлаб чиқиш учун аудиторлик компаниялари «Катта тўртлиги»га кирувчи ҳамда аудиторлик ва консалтинг хизматлари кўрсатишга ихтисослашган «Делойт» компанияси жалб қилинади.
Инвестиция лойиҳасининг техник-иқтисодий асосланиши (ТИА) «Гипроцветмет» АЖ (Россия Федерацияси) томонидан ишлаб чиқилади. 1-босқичда Кондициялар ТИА ишлаб чиқилади ва Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитасига тақдим қилинади. Натижада мавжуд захиралар тасдиқланиб, кондан фойдаланиш ва руда қазиб олиш учун лицензия олинади.
12. Қидирув натижалари, минерал ресурслар ва руда захиралари ҳисоботи Австралия кодекси (JORC Code) стандартларига мувофиқ захираларни ҳисоблаш ишлари халқаро нуфузга эга бўлган «SRK Konsulting» компанияси томонидан амалга оширилади.
13. Инвестиция лойиҳаси узлуксиз технологик экспертизадан ўтказилишини таъминлаш учун танлов асосида тегишли малака ва кўникмаларга эга бўлган мустақил компаниялар муҳандис-маслаҳатчилар сифатида жалб қилинади, жумладан, инвестиция лойиҳасини умумий кузатиш ва назорат қилиш учун бошқарув маслаҳатлари беришга ихтисослашган ҳамда ушбу соҳанинг «йирик учлиги»га кирувчи «Boston Consulting Group» компанияси жалб қилиниши назарда тутилади.
14. Мавжуд ва яратиладиган ишлаб чиқариш қувватлари ҳамда технологик жараёнларнинг узвийлиги, шунингдек, уларнинг ўзаро мутаносиблигини аудитдан ўтказиш тоғ-кон ва металлургия саноати лойиҳалари қурилиши, технологиялари, ахборот тизимлари ва лойиҳалаш бўйича консалтинг хизматлари кўрсатишга эга бўлган «Hatch Ltd» компанияси томонидан амалга оширилади.
15. Малакали кадрлар билан таъминлаш борасида:
инвестиция лойиҳаси доирасида қуриладиган барча объектларда талаб этиладиган юқори билим ва тажрибага эга бўлган ходимларнинг умумий сони аниқланади;
ишга тушириладиган объектлар эҳтиёжларини қаноатлантириш учун уларга етарли даражада мутахассисларни жалб қилиш, ўқитиш ва таъминлаш дастури ишлаб чиқилади ва тасдиқланади;
объектларни эксплуатация жараёнида техника хавфсизлиги бўйича фойдаланишга тайёрлаш билан боғлиқ эҳтиёжлар, шу жумладан, ўқитиш ва билимларни текшириш учун ресурслар билан таъминланади;
талабаларни хорижий олий таълим муассасаларида ўқитиш, шунингдек, мутахассисларни металлургия, геология, тоғ-кон ва турдош соҳаларда тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш учун хорижий мамлакатларга юбориш амалга оширилади.
16. Инвестиция лойиҳаси амалга оширилиши муносабати билан атроф-муҳит муҳофазаси соҳасидаги тадбирлар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига ва халқаро экология талабларига мувофиқ амалга оширилади.
17. Стратегияда назарда тутилган тадбирлар амалга оширилиши мониторингни олиб бориш ва назорат қилиш уч даражали назорат тизимини ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш орқали таъминланади, хусусан:
1-даража — Лойиҳа офиси, «Олмалиқ КМК» АЖ инвестиция департаменти ва капитал қурилиш бошқармасининг «Олмалиқ КМК» АЖ рахбариятига ҳар куни тезкор ҳисобот бериши;
2-даража — «Олмалиқ КМК» АЖ рахбариятининг Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига ҳар ҳафта ҳисобот бериши;
3-даража — «Олмалиқ КМК» АЖ рахбариятининг Ўзбекистон Республикаси Президентига инвестиция лойиҳасини амалга оширишнинг стратегик ва долзарб йўналишлари бўйича ҳар ойда ҳисобот бериши.
2020 — 2024 йилларда «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамияти томонидан «Ёшлик I» конини ўзлаштириш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш
стратегиясига
1-ИЛОВА
2020 — 2024 йилларда «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ томонидан «Ёшлик I» конини ўзлаштириш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш стратегиясининг ташкилий
|
ЛОЙИҲАНИ АМАЛГА ОШИРИШНИНГ АСОСИЙ ПРИНЦИПЛАРИ
|
|
|
|
1. Қидирув натижалари, минерал ресурслар ва руда захиралари ҳисоботи Австралия кодекси (JORC Code) стандартларига мувофиқ захираларни ҳисоблаш.
2. Қимматбаҳо, рангли ва нодир металларни қазиб олишни кўпайтириш натижасида мис катоди, олтин, кумуш, рух ва нодир металларни ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш.
3. Одамлар ва атроф муҳитни ишлаб чиқаришда юзага келадиган заҳарли моддалар ва газларнинг потенциал зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш.
4. Янги иш ўринлари яратиш орқали Олмалиқ шаҳри ва Тошкент вилояти аҳолисининг бандлиги даражасини ошириш.
|
|
|
ЛОЙИҲАНИ АМАЛГА ОШИРИШНИНГКЎРСАТКИЧЛАРИ
|
|
|
|
1. Мис-молибден рудалари қазиб чиқариш ва қайта ишлашни йиллик 35,0 млн тоннадан 100,0 млн тоннага етказиш.
2. Мис катоди ишлаб чиқаришни 108,0 минг тоннадан 265,0 минг тоннага етказиш.
3. Олтин ишлаб чиқаришни 15,0 тоннадан 31,0 тоннага, кумуш ишлаб чиқаришни 96,0 тоннадан 169,0 тоннага етказиш.
4. Металлургия соҳаси илм-фани, замонавий технологиялар, малакали миллий кадрларни тайёрлаш орқали ишлаб чиқариш қувватларидан хавфсиз фойдаланиш инфратузилмасини таъминлаш.
|
|
|
ЛОЙИҲАНИ АМАЛГА ОШИРИШНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ
|
|
|
|
1. »Ёшлик I» конини, 3-мис бойитиш фабрикасини ҳамда мис эритиш заводи объектларини қуриш, шу жумладан, мис бойитиш фабрикаси ва мис бойитиш жараёнида ҳосил бўладиган қолдиқларни сақлаш объекти қурилиши учун майдонни танлаш, мазкур объектларни лойиҳалаштириш, қуриш ва фойдаланишга топшириш.
2. Мис эритиш заводи қувватларидан фойдаланишда атроф муҳит муҳофазасини ва аҳолини ҳимоя қилишни таъминлаш.
3. Арзон ва иқтисодий самарали хом ашё циклини ташкил этиш, шу жумладан, узоқ муддатга таъминлаш, мис бойитиш жараёнида ҳосил бўладиган қолдиқларини сақлаш учун шароитлар яратишни ташкил этиш.
4. Металлургия соҳасини узоқ муддатли ривожлантиришни таъминлаш, шу жумладан, қимматбаҳо ва рангли металлар ишлаб чиқариш объектларини қуриш ва ундан фойдаланишни қўллаб-қувватлаш учун металлургия соҳаси илм-фани ва технологияларини ривожлантириш, маҳаллий ташкилотлар томонидан лойиҳавий, конструкторлик, экологик ва бошқа билимлар ҳамда тажрибани ўрганиш, бўлажак завод ва фабрикаларнинг референт технологияларини танлаш учун технологияларнинг ривожланиш йўналишларини ўрганиш.
|
|
|
ЛОЙИҲАНИ АМАЛГА ОШИРИШНИНГ АСОСИЙ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ БЎЙИЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР
|
|
|
|
а) Лойиҳани амалга ошириш инфратузилмасини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари:
лойиҳа офисини ташкил этиш;
«Олмалиқ КМК» АЖ Кузатув кенгаши қошида Бошқарув қўмитасини ташкил этиш;
лойиҳа объектларининг эксплуатация фаолиятини таъминлаш;
мустақил компанияларни муҳандис-маслаҳатчилар сифатида жалб қилиш;
малакали кадрлар билан таъминлаш;
б) Лойиҳани амалга оширишнинг асосий босқичлари:
«Ёшлик I» кони ва янги 3-мис бойитиш фабрикаси қурилиши (I босқич);
мис эритиш заводи ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш ва реконструкция қилиш (II босқич);
атроф муҳит муҳофазасини таъминлаш соҳасидаги тадбирлар.
|
|
|
СТРАТЕГИЯНИ АМАЛГА ОШИРИШ МОНИТОРИНГИ ВА НАЗОРАТИ
|
|
|
|
1-босқичда Лойиҳа офиси томонидан «Олмалиқ КМК» АЖ Бошқаруви олдида ҳар ҳафтада тезкор ҳисобот берилиши.
|
2-босқичда «Олмалиқ КМК» АЖ раҳбарияти томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига ҳар ойда ҳисобот берилиши.
|
3-босқичда «Олмалиқ КМК» раҳбарияти томонидан лойиҳани амалга оширишнинг стратегик ва долзарб йўналишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентига ҳар чоракда ҳисобот берилиши.
|
Стратегияда назарда тутилган тадбирлар амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг 2019 йил 26 сентябрдаги 21979-хҳ-сон баённомасига мувофиқ «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ томонидан амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш ва жорий фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича Доимий ишчи гуруҳ томонидан ҳам амалга оширилади.
|
|
|
2024 ЙИЛДА ЭРИШИЛАДИГАН МАҚСАДЛАР
|
|
|
|
Қуйидаги янги ишлаб чиқариш қувватлари ишга туширилади:
74,0 миллион тонна руда қазиб олиш қувватига эга бўлган кон;
60,0 миллион тонна рудани қайта ишлаш имкониятга эга бўлган янги 3-мис бойитиш фабрикаси;
275,0 минг тонна мис ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган мис электролизи цехи;
республикага ҳар йили 265,0 минг тонна мис катоди, 31,0 тонна олтин ва 169,0 тонна кумуш етказиб бериш;
6000 тадан зиёд янги иш ўринларини яратиш.
|
2020 — 2024 йилларда «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамияти томонидан «Ёшлик I» конини ўзлаштириш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш
стратегиясига2-ИЛОВА
«Ёшлик I» конини ўзлаштириш» инвестиция лойиҳаси доирасида амалга ошириладиган капитал қўйилмалар сарфи ва унинг таркиби
|
млн доллар
|
Капитал қўйилмалар
|
2017 — 2019 йй. сарфланган маблағ
|
Прогноз
|
Жами
|
I босқич
(2020 — 2023 йй.)
|
II босқич
(2022 — 2024 йй.)
|
жами*
(2020 — 2024 йй.)
|
Тоғ-кон — транспорт комплекси
|
330,0
|
1022,0
|
-
|
1022,0
|
1352,0
|
«Ёшлик I» кони ишлаб чиқариш майдони (автобаза, омборлар, автомобиль йўллари ва бошқалар қурилиши)
|
-
|
20,0
|
-
|
20,0
|
20,0
|
Тоғ-кон техникаси (тупроқ ва қазиш ишлари учун тоғ-кон техникаси сотиб олиш)
|
220,0
|
396,0
|
-
|
396,0
|
616,0
|
Тоғ-кон ишлари (тупроқ ишлари ва руда қазиб олишга тайёрлаш)
|
56,0
|
168,0
|
-
|
168,0
|
224,0
|
ЦОТ (циклик-оқим технологияси: руда ва тоғ жинслари учун майдалаш ва конвейер ускуналари)
|
-
|
322,0
|
-
|
322,0
|
322,0
|
Портловчи моддалар заводи (ускуналар сотиб олиш ва қурилиш-монтаж ишлари)
|
-
|
10,0
|
-
|
10,0
|
10,0
|
Темир йўл цехи объектлари (темир йўллар, станциялар ва тегишли инфратузилмасини кўчириш, янгидан қуриш)
|
54,0
|
70,0
|
-
|
70,0
|
124,0
|
Энергия таъминоти (электр узатиш тармоқлари ва ускуналари)
|
-
|
36,0
|
-
|
36,0
|
36,0
|
3-сон Мис бойитиш фабрикаси, шу жумладан:
|
-
|
2064,0
|
-
|
2064,0
|
2064,0
|
инфратузилма ва қолдиқларни сақлаш объекти
|
-
|
534,0
|
-
|
534,0
|
534,0
|
Мис эритиш заводи
|
-
|
-
|
795,0
|
795,0
|
795,0
|
Инфратузилма объектлари (электр узатиш тармоғи ва 500 кВ нимстанция, янги оҳак заводи, сув таъминоти қурилиши)
|
-
|
220,0
|
-
|
220,0
|
220,0
|
Бошқа харажатлар
|
-
|
65,0
|
6,0
|
71,0
|
71,0
|
Лойиҳалаш ва қидирув ишлари
|
-
|
50,0
|
-
|
50,0
|
50,0
|
Буюртмачи хизмати
|
-
|
15,0
|
6,0
|
21,0
|
21,0
|
Жами:
|
330,0
|
3371,0
|
801,0
|
4172,0
|
4502,0
|
2020 — 2024 йилларда «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамияти томонидан «Ёшлик I» конини ўзлаштириш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш
стратегиясига
3-ИЛОВА
«Ёшлик I» конини ўзлаштириш» инвестиция лойиҳасини бошқариш
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 майдаги 267-Ф-сон
фармойишига
2-ИЛОВА
2020 — 2024 йилларда «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамияти томонидан «Ёшлик I» конини ўзлаштириш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш стратегиясининг ижросини таъминлаш бўйича
Т/р
|
Тадбирлар номи
|
Амалга ошириш муддатлари
|
Масъул ижрочилар
|
«Ёшлик I» конини ўзлаштириш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш стратегиясининг I-босқичи
|
1.
|
Лойиҳа офиси ва Бошқарув қўмитаси фаолиятини ташкил этиш.
|
2020 йил 1 июлга қадар
|
«Олмалиқ КМК» АЖ (Хурсанов)
|
2.
|
Лойиҳа офиси ва Бошқарув қўмитаси тўғрисидаги низомларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
|
2020 йил 15 июлга қадар
|
«Олмалиқ КМК» АЖ (Хурсанов)
|
3.
|
Лойиҳанинг I-босқичида амалга ошириладиган қурилиш ишларини бажариш бўйича, шу жумладан, фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартларида «Ёшлик I» кони ва инфратузилма объектлари бўйича шартномалар тузиш.
|
2020 йил
21 сентябрга қадар
|
«Олмалиқ КМК» АЖ (Хурсанов),
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУК (Аллабергенов)
|
4.
|
Лойиҳанинг I-босқичи бўйича техник-иқтисодий ҳисоб-китобларни ишлаб чиқиш.
|
2020 йил
9 октябрга қадар
|
«Олмалиқ КМК» АЖ (Хурсанов)
|
5.
|
Лойиҳанинг I-босқичи техник-иқтисодий ҳисоб-китобларини Тармоқ илмий-техник кенгашида кўриб чиқиш ва келишиш.
|
2020 йил
30 октябрга қадар
|
«Олмалиқ КМК» АЖ (Хурсанов)
|
6.
|
Лойиҳанинг I-босқичи техник-иқтисодий ҳисоб-китобларини Иқтисодий тараққиёт ва камбағилликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУК экспертизадан ўтказиш.
|
2020 йил
10 ноябрга қадар
|
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУК (Аллабергенов), «Олмалиқ КМК» АЖ (Хурсанов)
|
7.
|
Лойиҳанинг I-босқичи техник-иқтисодий ҳисоб-китобларини тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш.
|
2020 йил
1 декабрга қадар
|
«Олмалиқ КМК» АЖ (Хурсанов)
|
8.
|
Асбоб-ускуналарни етказиб бериш ва қурилиш-монтаж ишларини бажариш.
|
2023 йил
20 сентябрга қадар
|
«Олмалиқ КМК» АЖ (Хурсанов),
Қурилиш вазирлиги (Зокиров)
|
9.
|
Лойиҳанинг I-босқичи доирасида белгиланган объектларни фойдаланишга топшириш.
|
2023 йил 25 декабрь
|
«Олмалиқ КМК» АЖ (Хурсанов)
|
«Ёшлик I» конини ўзлаштириш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш стратегиясининг II-босқичи
|
10.
|
Қурилиш ишларини бажариш, шу жумладан фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартларида Мис эритиш заводи объектларини қурилиши бўйича шартномлар тузиш.
|
2021 йил
1 майга қадар
|
«Олмалиқ КМК» АЖ (Хурсанов),
Иқтисодий тараққиёт ва камбағилликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУК (Аллабергенов)
|
11.
|
Лойиҳанинг II-босқичи техник-иқтисодий ҳисоб-китобларни ишлаб чиқиш.
|
2021 йил
4 июнга қадар
|
«Олмалиқ КМК» АЖ (Хурсанов)
|
12.
|
Лойиҳанинг II-босқичи техник-иқтисодий ҳисоб-китобларини Тармоқ илмий-техник кенгашида кўриб чиқиш ва келишиш.
|
2021 йил
17 июнга қадар
|
«Олмалиқ КМК» АЖ (Хурсанов)
|
13.
|
Лойиҳанинг II-босқичи техник-иқтисодий ҳисоб-китобларини Иқтисодий тараққиёт ва камбағилликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУКда экспертизадан ўтказилишини таъминлаш.
|
2021 йил
10 августга қадар
|
Иқтисодий тараққиёт ва камбағилликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУК (Аллабергенов), «Олмалиқ КМК» АЖ (Хурсанов)
|
14.
|
Лойиҳанинг II-босқичи техник-иқтисодий ҳисоб-китобларини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.
|
2021 йил
1 октябрга қадар
|
«Олмалиқ КМК» АЖ (Хурсанов), Ишчи гуруҳ (Ишметов)
|
15.
|
Асбоб-ускуналарни етказиб бериш ва қурилиш-монтаж ишларини бажариш.
|
2024 йил
20 августга қадар
|
«Олмалиқ КМК» АЖ (Хурсанов),
Қурилиш вазирлиги (Зокиров)
|
16.
|
Лойиҳанинг II-босқичини фойдаланишга топшириш.
|
2024 йил
1 декабрга қадар
|
«Олмалиқ КМК» АЖ (Хурсанов)
|
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.05.2020 й., 09/20/267-Ф/0660-сон)