ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ФАРМОЙИШИ
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа саноати давлат қўмитасининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, шунингдек, давлат объектларидан самарали фойдаланиш мақсадида:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Мудофаа саноати давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 20 ноябрдаги ПФ-5246-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Мудофаа саноати давлат қўмитасининг (кейинги ўринларда — Мудофаа саноати давлат қўмитаси) ижро аппарати Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Буюк ипак йўли кўчаси, 434-уй манзилида жойлашганлиги;
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 31 декабрдаги 1103-Ф-сон
фармойишига мувофиқ Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Қўшкўприк кўчаси, 30-уйда жойлашган Мудофаа саноати давлат қўмитасига қарашли бино ва иншоотлар «Altair Building Partners» МЧЖга мулк ҳуқуқи асосида бепул берилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа саноати давлат қўмитаси, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖнинг:
«Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи» АЖга тегишли Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Буюк ипак йўли кўчаси, 434-уй манзилида жойлашган мазкур фармойишга
1-иловадаги бино ва иншоотларни;
Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Тошкент шаҳар, Сирғали тумани, Обиҳаёт кўчаси, 1-уй манзилида жойлашган умумий ер майдони 90 402,0 квадрат метр бўлган мазкур фармойишга
2-иловадаги бино ва иншоотларни Мудофаа саноати давлат қўмитасига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул бериш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Белгилансинки, мазкур банднинг иккинчи хатбошисидаги объект «Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи» АЖ устав капиталидаги «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ улушини ҳамда «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ устав капиталидаги давлат улушини мутаносиб равишда баланс (қолдиқ) қийматида камайтириш ҳисобига берилади.
3. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа саноати давлат қўмитаси:
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ билан биргаликда бир ой муддатда мазкур фармойишнинг
2-бандида назарда тутилган бино ва иншоотлар белгиланган тартибда топширилиши ва қабул қилинишини;
қабул қилинган бино ва иншоотлардан мақсадли фойдаланилишини таъминласин.
4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Мудофаа саноати давлат қўмитасига берилаётган Тошкент шаҳар, Сирғали тумани, Обиҳаёт кўчаси, 1-уй манзилида жойлашган бино ва иншоотларни реконструкция қилиш ва капитал таъмирлашни 2021 йилга мўлжалланган Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурига киритиш чораларини кўрсин.
5. Мазкур фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа саноати давлат қўмитаси раиси О.О. Исмоилов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 майдаги 261-Ф-сон
фармойишига
1-ИЛОВА
«Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи» АЖга тегишли Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Буюк ипак йўли кўчаси, 434-уй манзилида жойлашган Мудофаа саноати давлат қўмитасига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул бериладиган бино ва иншоотлар
Т/р
|
Объект номи
|
Литер
|
1.
|
Маъмурий бино 1-қават тархи
|
0001 А
|
2.
|
Маъмурий бино 2-қават тархи
|
0001 А1
|
3.
|
Маъмурий бино 3-қават тархи
|
0001 А2
|
4.
|
Маъмурий бино 4-қават тархи
|
0001 А3
|
5.
|
Ходимлар бўлими биноси 1-қават тархи
|
0005 Д
|
6.
|
Ходимлар бўлими биноси 2-қават тархи
|
0005 Д1
|
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 майдаги 261-Ф-сон
фармойишига
2-ИЛОВА
Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Тошкент шаҳар, Сирғали тумани, Обиҳаёт кўчаси, 1-уй манзилида жойлашган Мудофаа саноати давлат қўмитасига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул бериладиган бино ва иншоотлар
Т/р
|
Объект номи
|
Литер
|
1.
|
Маъмурий бино
|
0001
|
2.
|
Ўтиш назорат пункти биноси
|
0002
|
3.
|
Маиший бино
|
0004
|
4.
|
Ишлаб чиқариш цехи
|
0005
|
5.
|
Ишлаб чиқариш цехи
|
0006
|
6.
|
Нейтраллаш цехи
|
0007
|
7.
|
Цех биноси
|
0008
|
8.
|
Омборхона биноси
|
0009
|
9.
|
Омборхона биноси
|
0010
|
10.
|
Иссиқхона иншооти
|
ООП
|
11.
|
Омборхона иншооти
|
0012
|
12.
|
Идора биноси
|
0013
|
13.
|
Қуритиш биноси
|
0014
|
14.
|
Қуритиш биноси
|
0015
|
15.
|
Омборхона биноси
|
0016
|
16.
|
Савдо дўкони
|
0017
|
17.
|
Компрессор биноси
|
0018
|
18.
|
Иссиқхона (омбор)
|
0026
|
19.
|
Ёрдамчи ҳўжалик биноси
|
0031
|
20.
|
Осма том иншооти
|
0033
|
21.
|
Шийпон биноси
|
0035
|
22.
|
Қоровулхона биноси
|
0036
|
23.
|
Ер ости ҳимояланиш биноси
|
0037
|
24.
|
Шийпон иншооти
|
0038
|
25.
|
Сув сақлаш иншооти
|
0039
|
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.05.2020 й., 09/20/261-Ф/0678-сон)