Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ФАРМОЙИШИ
 
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириғига асосан 2020 йил 11 апрелда Венгрияга коронавирус инфекцияси (COVID-19) тарқалишини бартараф этиш учун 500,0 минг дона бир маротабалик тиббий юз ниқоблар инсонпарварлик ёрдами сифатида юборилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг Венгрияга инсонпарварлик ёрдам юкини юбориш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан иловага мувофиқ маблағлар ажратсин.
3. Мазкур фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси раиси И.У. Хайдаров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 12 май,
241-Ф-сон
 
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 12 майдаги 241-Ф-сон фармойишига
ИЛОВА
«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг Венгрияга инсонпарварлик ёрдами юбориш билан боғлиқ
ХАРАЖАТЛАР СМЕТАСИ
 

Т/р

Ташкилот номи ва харажатлар тури*

Дастлабки ҳисоб-китоблар

Суммаси

1.

«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси

 

 

1.1

Бир маротабалик тиббий юз ниқобларининг шакллантириш пунктига етказиб бериш харажатлари билан биргаликдаги нархи

250 000 дона х 2 250,0 сўм

562 500 000,0 сўм

1.2

Бир маротабалик тиббий юз ниқобларининг шакллантириш пунктига етказиб бериш харажатлари билан биргаликдаги нархи

250 000 дона х 1 750,0 сўм

437 000 000,0 сўм

 

Жами:

 

1 000 000 000,0 сўм

* Инсонпарварлик ёрдам юки 2020 йил 11 апрелда Озарбайжон Республикасининг Боку шаҳри аэропортида Венгрия Ташқи ишлар вазирлиги вакилларига топширилди.

 

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.05.2020 й., 09/20/241-Ф/0574-сон)

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси