ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ “ҚАРИНДОШЛАР ОРАСИДА БУЙРАК ВА (ЁКИ) ЖИГАР БЎЛАГИНИ ТРАНСПЛАНТАТСИЯ ҚИЛИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА” 2017-ЙИЛ 23-ОКТЯБРДАГИ 859-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Аҳолига кўрсатилаётган юқори технологияли ихтисослашган тиббий ёрдам тизимини янада такомиллаштириш, шу жумладан, гематопоетик суяк кўмиги ўзак ҳужайраларини трансплантатсия қилиш тартибини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин;
2021-йил 1-июлга қадар ушбу қарор талабларини ҳисобга олган ҳолда, гематопоетик суяк кўмиги ўзак ҳужайраларини кўчириб ўтказиш жараёнини ташкил этиш бўйича “йўл харитаси”ни тасдиқласин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021-йил 21-июн,
387-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 21-июндаги 387-сон қарорига
ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг “Қариндошлар орасида буйрак ва (ёки) жигар бўлагини трансплантатсия қилиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида” 2017-йил 23-октябрдаги 859-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
“Буйрак ва (ёки) жигар бўлаги ҳамда гематопоетик суяк кўмиги ўзак ҳужайраларини трансплантатсия қилиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида”.
“Сурункали буйрак ва жигар ҳамда қон ҳосил қилиш тизими касалликларининг терминал босқичидаги беморларни юқори технологияли ихтисослаштирилган тиббий ёрдам билан таъминлаш, шунингдек, республикада трансплантатсия жарроҳлик амалиётларини кенг жорий этишни ташкил қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:”.
3.1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
“1. Буйрак ва (ёки) жигар бўлаги ҳамда гематопоетик суяк кўмиги ўзак ҳужайраларини трансплантатсия қилиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом иловага мувофиқ тасдиқлансин”.
а) номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
“Буйрак ва (ёки) жигар бўлаги ҳамда гематопоетик суяк кўмиги ўзак ҳужайраларини трансплантатсия қилиш тартиби тўғрисида вақтинчалик низом”;
б) 1 ва 2-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
“1. Ушбу Вақтинчалик низом тирик донордан буйрак ва (ёки) жигар бўлаги ҳамда гематопоетик суяк кўмиги ўзак ҳужайраларини трансплантатсия қилиш тартибини, трансплантатсияни бажаришга кўрсатма ва қарши кўрсатмаларни, донор ва ретсипиентнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини белгилайди.
Гематопоетик суяк кўмиги ўзак ҳужайраларини трансплантатсия қилиш — бу инсон саломатлигининг қайтариб бўлмас бузилишларига олиб келувчи ва қон ҳосил қилиш вазифаларини амалга ошира олмайдиган шикастланган ҳужайралар ўрнига ретсипиентга ўзининг соғлом суяк кўмиги ўзак ҳужайраларини ёки тирик донорнинг суяк кўмиги ўзак ҳужайраларини кўчириб ўтказиш мақсадида амалга ошириладиган жарроҳлик амалиёти ҳисобланади”.
в) 3-бандда:
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
“3. Буйрак ва (ёки) жигар бўлагини трансплантатсия қилиш учун ўзаро биринчи, иккинчи, учинчи ва тўртинчи даражада қариндош бўлган шахслар тирик қариндош донорлар мумкин, бунда:”;
қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
“Гематопоетик суяк кўмиги ўзак ҳужайраларини трансплантатсия қилиш учун ретсипиентнинг қариндошлари ҳамда у билан қариндошлик алоқалари бўлмаган шахслар ҳам тирик донорлар бўлиши мумкин”;
г) 61 ва 62-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
“61. Гематопоетик суяк кўмиги ўзак ҳужайраларини трансплантатсия қилиш фақат Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт марказида амалга оширилади.
д) қуйидаги мазмундаги 81-банд қўшилсин:
“81. Қуйидагилар гематопоетик суяк кўмиги ўзак ҳужайраларини трансплантатсия қилиш бўйича кўрсатмалар ҳисобланади:
ўткир лимфобласт лейкоз ва унинг шакллари, ўткир миелобласт лейкоз ва унинг шакллари;
миелом касаллиги, сурункали миелолейкоз, сурункали лимфолейкоз, миелодиспластик синдром;
апластик анемия, бирламчи туғма иммунодефитсит, аутоиммун тизимли касалликларни айрим турлари, лимфомалар, талассемиянинг оғир турлари”;
э) қуйидаги мазмундаги 101-банд қўшилсин:
“101. Қуйидагилар гематопоетик суяк кўмиги ўзак ҳужайраларини трансплантатсия қилишга қарши кўрсатмалар ҳисобланади:
руҳий бузилишлар;
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024