Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК БАъЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА (ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ “ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ЎСИМЛИКЛАР КАРАНТИНИ ДАВЛАТ ИНСПЕКСИЯСИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА” 2017-ЙИЛ 30-АВГУСТДАГИ ПФ-5174-СОН ФАРМОНИ ҲАМДА “ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ЎСИМЛИКЛАР КАРАНТИНИ ДАВЛАТ ИНСПЕКСИЯСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА” 2017-ЙИЛ 30-АВГУСТДАГИ ПҚ-3249-СОН ҚАРОРИ)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспексиясини ташкил этиш тўғрисида” 2017-йил 30-августдаги ПФ-5174-сон Фармонини ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспексияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” 2017-йил 30-августдаги ПҚ-3249-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек ўсимликлар карантини давлат хизмати тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

  1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
  2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
  3. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
  4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Т. Мирзаев зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2017-йил 22-ноябр,

933-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2017-йил 22-ноябрдаги 933-сон қарорига
1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча

Олдинги таҳрирга қаранг.

(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018-йил 7-декабрдаги 995-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018-й., 09/18/995/2287-сон)

  1. Вазирлар Маҳкамасининг 2010-йил 2-апрелдаги 62-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010-й., 4-сон, 14-модда) билан тасдиқланган Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг буджетдан ташқари жамғармаларига йўналтирилаётган давлат божлари, йиғимлар ва солиқ бўлмаган тўловлардан, маъмурий ва молиявий жазолардан ажратмалармиқдорларининг29-позитсияси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

29.

Ўзбекистон

Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспексияси

Қуйидагилардан:

25

”.

бошқа давлатлардан келаётган уруғлик, кўчат материал ва карантин назорати остидаги бошқа ўсимлик маҳсулотларини, шунингдек республика ҳудуди орқали транзит ўтаётган карантин остидаги юкларни импорт қилишга карантин рухсатномаси берилганлигидан

карантин остидаги маҳсулотларни республикадан экспорт қилишда ўсимликлар карантини ва уларни ҳимоя қилиш давлат органлари томонидан фитосанитария сертификати ёки гувоҳнома берилганлигидан

республика ичида карантин фитосанитария сертификати берилганлигидан

импорт юкларни кредитлардан ҳоли қилишдан ва ҳужжатларни беришдан (самолёт, вагон, контейнер, автотранспорт ва бошқа транспорт воситалари)

ўсимликлар карантини чегара пунктларида Ўзбекистон Республикаси орқали ўтадиган карантин остидаги транзит юкларни очмасдан транспорт бирликлари ҳужжатларини

  1. Вазирлар Маҳкамасининг 2011-йил 17-ноябрдаги 305-сон қарори (ҚҲТ, 2011-й., 45-46-сон, 478-модда) билан тасдиқланган “Бир дарча” тамойили бўйича экспортга етказиб беришлар билан боғлиқ тартиботларни амалга ошириш механизми тўғрисида Вақтинчалик низом 6-банди “в” кичик бандинингбиринчи хатбошидаги“Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини давлат бош инспексияси” сўзлари “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспексияси” сўзлари билан алмаштирилсин.
  2. Вазирлар Маҳкамасининг 2013-йил 15-августдаги 225-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2013-й., 8-сон, 55-модда) билан тасдиқланган Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларрўйхатирус тилидаги матнининг 30, 31 ва 32-бандлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

30.

Ветеринарний сертификат (свидетелство)

Экспорт и импорт грузов, поднадзорних государственной ветеринарной службе

Государственний комитет ветеринарии Республики Узбекистан

”.

31.

Карантинное разрешение

Импорт семян, растений и продуксии растителного происхождения и транзит грузов, содержащих семена, растения и продуксию растителного происхождения, через территорию Республики Узбекистан

Государственная инспексия по карантину растений при Кабинете Министров Республики Узбекистан

32.

Фитосанитарний сертификат

Экспорт семян, растений и продуксии растителного происхождения

Вазирлар Маҳкамасининг 2017-йил 22-ноябрдаги 933-сон қарорига
2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари рўйхати

  1. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини давлат инспексиясини Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини бош давлат инспексиясига айлантириш тўғрисида” 1995-йил 5-декабрдаги 449-сонқарори(Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1995-й., 12-сон, 47-модда).
  2. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ва айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида” 1999-йил 30-апрелдаги 202-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999-й., 4-сон, 22-модда) 1-илованинг11-банди.
  3. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида” 2013-йил 15-августдаги 225-сон қарори)” 2013-йил 8-октабрдаги 276-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013-й., 10-сон, 72-модда) илованинг 3-банди.
  4. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Буджет кодексини тасдиқлаш тўғрисида” 2013-йил 26-декабрдаги ЎРҚ-360-сон ҳамда “Солиқ ва буджет сиёсатининг 2016-йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” 2015-йил 31-декабрдаги ЎРҚ-398-сон қонунлари)” 2016-йил 26-апрелдаги 122-сон қарорига 1-илованинг11-банди.

 

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.11.2017-й., 09/17/933/0303-сон; 10.12.2018-й., 09/18/995/2287-сон)

 

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
46 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси