Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ “ГЕОДЕЗИЯ ВА КАРТОГРАФИЯ ФАОЛИЯТИНИ ЛИТСЕНЗИЯЛАШ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА” 2003-ЙИЛ 14-НОЯБРДАГИ 510-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА (ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ “ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ СОҲАСИДАГИ ЛИТСЕНЗИЯЛАШ ВА РУХСАТ БЕРИШ ТАРТИБ-ТАОМИЛЛАРИНИ ЯНАДА ҚИСҚАРТИРИШ ВА СОДДАЛАШТИРИШ, ШУНИНГДЕК, БИЗНЕС ЮРИТИШ ШАРТ-ШАРОИТЛАРИНИ ЯХШИЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА” 2018-ЙИЛ 11-АПРЕЛДАГИ ПФ-5409-СОН ФАРМОНИ)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги литсензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018-йил 11-апрелдаги ПФ-5409-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

  1. Вазирлар Маҳкамасининг “Геодезия ва картография фаолиятини литсензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 2003-йил 14-ноябрдаги 510-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003-й., 11-сон, 119-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилсин.
  2. Вазирлар Маҳкамасининг “Республика комиссиялари ва кенгашлари таркибини тасдиқлаш тўғрисида” 2004-йил 26-июлдаги 358-сон қарорига 8-илова ўз кучини йўқотган деб топилсин.
  3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Т. Мирзаев зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2018-йил 24-сентабр,

756-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2018-йил 24-сентабрдаги 756-сон қарорига
ИЛОВА

Вазирлар Маҳкамасининг “Геодезия ва картография фаолиятини литсензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 2003-йил 14-ноябрдаги 510-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчалар

  1. Қарорнингмуқаддимасига“Фаолиятнинг айрим турларини литсензиялаш тўғрисида“ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига” сўзларидан кейин “шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги литсензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018-йил 11-апрелдаги ПФ-5409-сон Фармонига” сўзлари қўшилсин.
  2. 1-бандқуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“1. Геодезия ва картография фаолиятини литсензиялаш тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин”.

  1. Иловада:

а) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“3. Литсензияларни бериш, литсензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш, шунингдек уни бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш тўғрисидаги қарорларни Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг (кейинги ўринларда “Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси деб аталади) Геодезия ва картография фаолиятини литсензиялаш комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) қабул қилади, комиссия таркиби “Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси раиси томонидан тасдиқланади.

Комиссия фаолияти Комиссия томонидан тасдиқланадиган низомга мувофиқ ташкил этилади”;

б) 6-банддаги “5 йил муддатга” сўзлари “муддатсиз” сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 10-банддаги “Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси томонидан белгиланади ва Комиссия томонидан тасдиқланади” сўзлари “Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси томонидан тасдиқланади” сўзлари билан алмаштирилсин;

г) 11-бандда:

учинчи ва саккизинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

тўртинчи — еттинчи хатбошилар тегишли равишда учинчи — олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

д) 13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“13. Ҳужжатлар литсензия талабгори томонидан “Ергеодезкадастр” давлат қўмитасига бевосита ёхуд уларнинг олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан бирга почта алоқаси воситаси орқали ёки электрон шаклда тақдим этилади”;

э) 18-банднинг иккинчи хатбошидаги “ўттиз” сўзи “йигирма” сўзи билан алмаштирилсин;

ж) 19-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“19. “Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси ушбу Низомнинг 11-бандида кўрсатилган барча керакли ҳужжатлар билан бирга аризани олган кундан бошлаб йигирма кундан ортиқ бўлмаган муддатда ҳужжатларни кўриб чиқади, улар бўйича эксперт хулосаси тайёрлайди ва қабул қилинган қарор тўғрисидаги протоколни тасдиқлайди. Қабул қилинган қарор протоколини Комиссия раиси (унинг ўринбосари) имзолайди.

Зарур ҳолларда, “Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси жойларга бориб, литсензия талабгорининг литсензия талаблари ва шартларини бажариш имкониятини ўрганиш ҳуқуқига эгадир.

“Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси литсензия талабгорининг аризаси олингандан кейин йигирма кун муддатда литсензия бериш ёки литсензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилмаган ҳолларда, белгиланган муддат тугагандан сўнг литсензия талабгори “Ергеодезкадастр” давлат қўмитасини ёзма равишда хабардор қилган ҳолда геодезия (картография) фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига эга. Бундай ҳолатларда “Ергеодезкадастр давлат қўмитаси литсензия талабгорининг ёзма билдиришномасини олгандан сўнг беш иш кунида литсензия беришга мажбур”;

з) 21-бандда:

олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

еттинчи — ўнинчи хатбошилар тегишли равишда олтинчи — тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

и) 22-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“22. Литсензия бланкалари қатъий ҳисобда турадиган ҳужжат ҳисобланади, ҳисобга олиш серияси, тартиб рақами ва ҳимояланиш даражасига эга бўлади. Литсензиялар бланкалари намуналари “Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси томонидан ишлаб чиқилади ҳамда унинг буюртманомасига кўра “Давлат белгиси” давлат-ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан босмахона усулида тайёрланади. “Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси раҳбари литсензия бланкаларининг ҳисобга олиниши, сақланиши ва мақсадли фойдаланилиши учун белгиланган тартибда жавоб беради.

Литсензиялар белгиланган тартибда расмийлаштирилади ва Комиссия раиси (унинг ўринбосари) томонидан имзоланади”;

к) 27-бандда:

биринчи ва иккинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Литсензия талабгори томонидан литсензия бериш рад этилиши учун асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда, ҳужжатлар қайта кўриб чиқилади.

Бунда “Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси литсензия талабгорининг қайта тақдим этилган барча ҳужжатлар билан бирга аризаси қабул қилинган кундан бошлаб ўн иш кунидан ошмаган муддатда эксперт хулосасини тайёрлайди ва унинг асосида Комиссия қарорининг тегишли протоколи билан литсензия талабгорига литсензия бериш ёки литсензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади”;

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўртинчи — олтинчи хатбошилар тегишли равишда учинчи — бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

л) 28-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

“Янги ташкил этилган юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилган санада литсензияланадиган бир хил фаолиятни амалга ошириш литсензиясига эга бўлган литсензиатлар — юридик шахслар қўшилган тақдирда, литсензияни ушбу банднинг биринчи хатбошида белгиланган тартибда қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади”;

м) 31-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

н) 32-бандининг биринчи хатбошидаги “амал қилиш муддати ўтмаган” сўзлари чиқариб ташлансин;

о) 39-бандда:

бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

олтинчи — саккизинчи хатбошилар тегишли равишда бешинчи— еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

п) 42-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

р) Низомга 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Геодезия ва картография фаолиятини литсензиялаш

СХЕМАСИ

”.

 

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.09.2018-й., 09/18/756/2025-сон)

 

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
41 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси