Маҳаллаларда хотин-қизлар фаоли ишини самарали ташкил этиш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, намунавий тизим яратиш бўйича ўқув семинар бўлиб ўтди.
Унда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси вакили Н.Тошқулова, туман ҳокимининг ўринбосари-оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Нигора Жумаева, 61 нафар маҳалла хотин-қизлар фаоллари ва ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирок этди.
Семинарда маҳалладаги хотин-қизлар фаолининг тўғридан-тўғри ва маҳалла "еттилиги" билан ҳамкорликдаги вазифалари, хотин-қизлар фаоли ишини самарали ташкил этиш хотин-қизлар билан ишлаш масаласида намунавий тизим яратиш, хотин-қизлар муаммолари ўрганилиб, “Йўл харита”лари ишлаб чиқиш ва амалга ошириш борасида маълумот бериб ўтилди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024