Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
Қумқўрғон туманида ички ишлар органлари ходимлари ва уларнинг оила аъзолари иштирокида хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя қилиш юзасидан учрашув ташкил этилди

Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи томонидан 2024-йил 15-феврал куни тасдиқланган режа дастури асосида, Сурхондарё вилояти ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш, шахсий таркиб ўртасида хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш, келгусида ходимлар томонидан содир этилиши мумкин бўлган қонунбузилиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида, Қумқўрғон туманида вилоят ички ишлар бошқармаси Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати ва ички ишлар вазирлиги Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси масъуллари билан ҳамкорликда туман ИИБда хизмат олиб бораётган ходимлар ҳамда уларнинг оила аъзолари иштирокида учрашув ташкил этилди.

Учрашув аввалида, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари подполковник Шерзод Шодиев сўзга чиқиб, бугунги кунда ички ишлар органлари ходимларининг ҳарбий-ватанпарварлик туйғусини, маънавий савиясини ва интеллектуал салоҳиятини юксалтиришни таъминлаш, уларда мамлакатимизнинг қадимий ва бой маданияти, азалий қадрятлари, удумлари ва анъаналарига асосланган кенг дунёқарашини янада шакллантириш юзасидан бир қатор манзилли ишлар амалга оширилиб келинаётганлигини, аммо баъзи бир ходимлар ушбу яратилаётган шарт шароитлардан унумли фойдаланмасдан ҳозирги кунда хизмат интизоми ва қонунчиликка тортилиб кетаётганлигини қайд этди.

Учрашувда 2023-йил давомида вилоят ички ишлар органлари ходимлари томонидан содир этилган салбий ҳамда ижобий ҳолатлар асосида тайёрланган видеофилм ходимларнинг келгуси хизмат фаолиятида ўзларига тегишлича тўғри хулоса чиқариши учун йиғилганларнинг эътиборига намойиш этилди.

Намойиш этилган филм якунида ички ишлар вазирлиги Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Сурхондарё вилояти бошқармаси бошлиғи подполковник Қудрат Самандаров сўзга чиқиб, намойиш этилган ушбу видеофилмдан ҳар бир ходим ўзига тегишлича хулоса чиқариб олишлари, тўғрисида таъкидлаб ўз фикр мулоҳазаларини учрашув иштирокчиларига билдириб ўтди.

Тадбир сўнгида хизмат фаолияти давомида ижобий натижаларга эришиб ҳамкасбларига ўрнак бўлиб келаётган бир гуруҳ ходимларнинг ота-оналарига вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ташаккурномалари ҳамда қиммат баҳо эсдалик совғалари тантанали топширилди.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
7 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси