Донолар айтганидек, дунёда аёл меҳрининг баҳосини ўлчайдиган меъзон, тенглаштирадиган бойлик йўқ. Аёл деган улуғ ҳилқатда нозик таъб, буюк қалб, бетакрор фидоийлик, она жасорати мужассамдир.
Бугун Қумқўрғон туманидаги “Яхши ният” тантаналар саройида 8-март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан туман ҳокимлиги томонидан байрам тадбири ташкил этилди. Тадбирда туман ҳокими Анвар Нормаматов иштирок этиб, байрам сабабчилари бўлган туманимиз хотин-қизларини баҳорнинг илк айёми – Халқаро хотин-қизлар куни билан самимий табриклади.
Тадбирда иштирок этган хотин-қизларга туман ҳокими ва сектор раҳбарлари томонидан эсдалик совғалари топширилди.
Байрам тадбирида туманимизнинг таниқли санъаткорлари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар иштирокчиларга кўтаринки кайфият бағишлади.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024