Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
Азиз устоз ва мураббийлар!

Аввало, сиз, азизларни, таълим-тарбия соҳасида меҳнат қилаётган барча педагог ходимларни 1-октабр Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан чин қалбимдан табриклаб, энг эзгу тилакларимни изҳор этишга руҳсат бергайсизлар.

Улуғ маърифатпарвар адибимиз Абдулла Авлонийнинг

Шавкати инсон эрур илм-у адаб,

Эътибор этмас анга наслу насаб” деган ҳаётий сўзлари таълим-тарбия соҳасида нақадар тўғри айтилганлигини англаш мумкин.

Юртимизда боғча, мактаб ва олий таълим тизимида ишлаётган тарбиячилар, ўқитувчи ва домлалар меҳнатини муносиб қадрлаш, уларнинг иш ҳақини, жамиятдаги нуфузини ошириш бўйича муҳим қадамлар қўйилмоқда. 

Соҳа ривожига бўлган ана шундай эътибор мактабларда ўқув-тарбия жараёнларини сифат жиҳатидан ўзгартиришга, ўқитувчилар таркибини яхшилашга хизмат қилмоқда. 

Маърифатпарвар бобомиз Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг: “Авлодларингизга фақат бугуннинг эмас, келгуси замоннинг илмини ўргатинг”, деган сўзлари бугун ёдимизга тушади.

Ўтган қисқа давр ичида жонажон Ўзбекистон Республикасида мактабгача таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш, мактаб таълимида 11 йиллик тизимга ўтиши, буюк алломаларимиз, атоқли шоир ва адибларимиз номи билан аталадиган ижод ва табиий фанларга ихтисослаштирилган мактаблар, “Темурбеклар мактаблари”, Президент мактаблари каби мутлақо янги намунадаги замонавий ва инноватсион таълим масканларининг қуриб фойдаланишга топширилганлиги ёш авлод вакиллари учун катта имкониятларни яратиб берди.

Давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистонда энг обрўли инсон муаллим бўлиши керак” деган сўзлари бугун ўқитувчи ва мураббийларга кўрсатилаётган каттадан-катта имкониятлар эшигини очди десам янглишмаган бўламан.

Азиз ва муҳтарам устозлар!

Бугун таълим-тарбия соҳасида, ҳурматли ўқитувчи

ва мураббийларимиз, фарзандларимиз ҳаётида янги давр бошланмоқда. Бу даврни янада чуқур маъно-мазмун билан тўлдириб, миллий юксалишга эришиш фақат ва фақат ўзимизга, шу йўлда ҳамжиҳатлик билан қаттиқ меҳнат қилишимизга боғлиқ.

Биз халқимизнинг энг катта бойлигини – миллионлаб фарзандларимиз, жондан азиз ўғил-қизларимизнинг тақдирини, Ўзбекистон истиқболини сизларга ишониб топширганмиз.

Ва бу вазифани масъулият билан адо этиб келаётган сизлар каби фидойи инсонлар, келажак бунёдкорларига ҳар қанча таҳсин ва тасаннолар айтсак, арзийди.

Сизларни Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан яна бир бор табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, шарафли ва масъулиятли фаолиятингизда катта муваффақиятлар, хонадонларингизга файзу барака тилайман.

Байрамингиз муборак бўлсин азиз устоз ва мураббийлар!

 

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
34 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси