Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
Қумқўрғонда 18 минг аҳолига хизмат кўрсатувчи поликлика биноси фойдаланишга топширилди

Бугун Қумқўрғон тумани “Янгиер” маҳалласида қайтадан мукаммал таъмирланиб, замонавий масканга айлантирилган 101-сонли оилавий поликлиника биносининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими Тўра Боболов иштирок этиб, ҳудуд аҳлини ушбу маскан очилиши билан қутлади.

 

Мазкур поликлиника биноси 1975 йилда қурилган бўлиб, бино туман шифохонасининг болалар бўлими, туғруқхона ва 200 қатновга мўлжалланган поликлиника сифатида фаолият олиб борган. Поликлиника биноси таъмирталаб бўлганлиги сабабли жорий йилда “Обод қишлоқ” дастурига киритилиб, 3,5 млрд сўм маблағ эвазига “Строй монтаж инвест” МЧЖ томонидан тўлиқ реконструксия қилинди ва замоновий жиҳозланди.

 

Эндиликда янгидан таъмирланган ушбу бинода 100 қатновга мўлжалланган 1 та оилавий поликлиника, 10 ўринли болалар бўлими, 10 ўринли перинатал бўлим ҳамда туман тез тиббий ёрдам хизматининг “С.Бойматов” филиали фаолият олиб боради.

 

Тантанали тадбирда туман тез тиббий ёрдам хизматининг филиали учун замонавий тиббиёт воситалари ва анжомлари билан жихозланган «Ҳюндаи» русумли тез тиббий ёрдам автомобили ҳам муассаса ихтиёрига топширилди.

 

Янги бинода иш бошлаган 101-сонли оилавий поликлиника ва унинг таркибидаги бўлимларда 11 нафар шифокор, 78 нафар ўрта ва 26 нафар кичик тиббиёт ходимларидан иборат жами 115 кишилик жамоа туманнинг 4 та - “Янгиер”, “Мустақиллик”, “Бўстон” ва “Гулистон” маҳаллаларидаги 18 минг аҳолига тиббий хизмат кўрсатади.

 

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси