Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
ТОШКЕНТДА СОДИР ЭТИЛГАН ҚОТИЛЛИК ЖИНОЯТИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

Қумқўрғон тумани "Исломобод" маҳалласида Тошкент тумани, "Қирариқ" маҳалласида содир этилган қотиллик жинояти муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Унда Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи А.Исмоилов, туман ИИБ бошлиғи Н.Нарзуллаев, туман ҳокими ўринбосари Н.Алланазаров ҳамда маҳалла фуқаролари иштирок этишди.

2021 йил 07 декабрь куни Андижон вилояти, Балиқчи туманида доимий рўйхатда туриб, Тошкент тумани, "Қирариқ" маҳалласида ижарада яшаб келаётган, Тошкентда кунлик ишлар билан шуғулланувчи С. Мирзақобулованинг жасади тан жароҳатлари билан топилган.

Ҳодиса содир бўлган жой кўздан кечирилганда С. Мирзақобулованинг жасади танасининг турли қисмларида ўткир тиғли ошхона пичоғи билан жами 15 (ўн беш) маротаба жароҳат етказилганлиги ва иккала қўли кўк рангли аёллар рўмоли билан боғланган ҳолда топилган.

Суриштирув ишлари давомида маълум бўлишича, марҳум С. Мирзақобулова шаърий никоҳ билан бирга яшаб келаётган Қумқўрғон тумани "Исломобод" маҳалласида доимий рўйхатда турувчи фуқаро О. Намазов билан 05.12.2021 йил куни ўзаро жанжаллашиб қолган. Жанжал оқибатида О.Намазов томонидан
мазкур қотиллик жинояти содир этилган.

О.Номозов Қумқўрғон туман ИИБ ходимлари томонидан "Исломобод" маҳалласида қўлга олинган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Тошкент туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
43 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси