Қумқўрғон тумани Маҳалла ва Оилани қўллаб-қувватлаш марказида бўлиб ўтган қабулда Сурхондарё вилоят Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Х.Й.Мамаражабов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қумқўрғон туман Халқ қабулхонаси мудири Р.Тўхтаев, Қумқўрғон туман тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими бошлиғи вв/б О.Бобоевлар иштирок этишди.
Унда 30 нафар ногиронлиги бўлган фуқаролар қатнашди.
Сайёр қабулда фуқаролар томонидан 17 та мурожаат қайд этилди. Уларга 5 та ногиронлик арвачаси, 3 та қулоқ эшитиш масламаси, 3 та сиҳатгоҳга йўлланма, 3 та ҳасса,1 та ходунок топширилди.
Шунингдек, ётиб қолга беморлар ҳолидан хабар олиниб, ногиронлик аравачалари уларнинг хонадонларига етказиб берилди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024