Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
ВОЯГА ЕТМАГАНЛАР ЖИНОЯТИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

Қумқўрғон тумани "Элобод" маҳалласи, 2-сонли касб -ҳунар мактабида туман ҳокими ўринбасари Б.Жумаев, туман ИИБ бошлиғи ўринбосарлари Ғ.Ашуров, М.Ражабов, туман ҳокимлиги Болалрни ҳимоя қилиш шъўба бош мутахассиси Ғ.Муҳаммадиевлар иштирокида вояга етмаганлар жиноятига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Унда ушбу мактабда таълим олаётган С.Э томонидан содир этилган ўғирлик жинояти муҳокама этилди. С.Э “Боғоро” ва "Бешқаҳрамон” маҳаллаларида яшовчи фуқароларнинг 1 донадан, жами 2 та велосипедини ўғирлаб кетганлиги маълум бўлган ва ашёвий далил сифатида холислар иштирокида расмийлаштириб олинган.

Ҳозирда ушбу вояга етмаган шахсга нисбатан жиноят иши очилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
37 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси