Қумқўрғон туманида ҳоким ёрдамчилари учун ўқув семинари махсус ўқув дастури асосида давом этмоқда.
Навбатдаги 3-кундаги маърузачи туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг ўринбосари Ч.Қултаев дарс машғулотларини ўтиб берди.
Унда жойларда ҳоким ёрдамчиларининг маҳаллаларда "Аёллар дафтари", “Ёшлар дафтари", "Темир дафтар" билан ишлаш механизмлари, шакллантириш, юритиш ва улардан чиқариш тартиботлари ва ишни ташкил қилиш хусусиятлари, “Маҳаллабай”, “Хонадонбай” ўрганиш асосида маҳаллалардаги ҳолатни аниқлаш асосида ўз иш фаолиятини ташкил этиши учун зарур бўлган мавзулар қамраб олинган.
Ўқув машғулотларга туман ҳокими Рахматулла Гаппаров ҳамда сектор раҳбарлари билан биргаликда ташриф буюрди. Ўқув жараёнлари билан танишиб, тингловчилар билан жорий этиладиган тизим бўйича суҳбатлашди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024