Қумқўрғон туман 11-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида туман ҳокими Р.Гаппаров бошчилигида маҳалла раислари иштирокида йиғилиш ўтказилди.
Унда йил якуни бўйича қилинган ишлар ва бажарилиши лозим бўлган вазифалар муҳокама этилди.
Маҳаллаларда иш самарадорлигини ошириш, улар учун зарур шароитлар яратиш, моддий техник базани мустаҳкамлаш мақсадида 7 та маҳаллаларга компютер жамланмаси, принтерлар топширилди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024